Андижон вилоятининг Асака туманида 19 декабрь куни 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автотранспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда Асака тумани ЙҲХГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 19 декабрь тонгида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида туман сабаб йўлнинг кўриниш масофаси қисқаргани сабабли ҳайдовчиларни транспортни эҳтиёткорлик билан, тезликни оширмасдан, оралиқ масофа сақлаб бошқаришга чақирганди.
Изоҳ (0)