• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда суюнчи пули белгиланган миқдордан кам берилаётгани рад этилди

    “Халқ банки” матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “‘Халқ банки’ қолган пулни нима қиляпти?” мазмунидаги хабарларга раддия берди.

    Банкнинг маълум қилишича, бола туғилганда бериладиган нафақа пуллари (суюнчи пули) белгиланган миқдордан кам берилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Суюнчи пули президентининг тегишли фармонига асосан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи миқдорида белгиланади.

    2025 йил 1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўм этиб белгилангач, суюнчи пули миқдори 893 513 сўм қилиб тўлаб берилмоқда. Мазкур нафақа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинланади ва молиялаштирилади. 

    “Халқ банки” эса ушбу маблағларни аҳолига етказиб беради. Фуқаролар суюнчи пулини илова орқали мустақил юклаб олиш имкониятига ҳам эга. Банк нафақа миқдорини белгилаш ёки ўзгартириш ваколатига эга эмас.

    Шунингдек, илованинг янгиланиши ёки янгиланмаслиги бола туғилганда бериладиган нафақа миқдорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги айтилди. Қайд этилишича, фарзанд 1 августга қадар туғилган бўлса суюнчи пули 811 365 сўм миқдорда тўланади, 1 августдан кейин туғилган бўлса суюнчи пули 893 513 сўм миқдорида берилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда 2025 йил июнь ойида 32 184 минг нафар фуқарога бир марталик нафақа тўловлари тўлаб берилди. Мазкур ойда 32 184 минг нафар фуқаро учун 37,2 млрд сўм бир марталик нафақа тўловлари тўлаб берилди. Шундан:

    • 19 702 нафар фуқарога 15,9 млрд сўм — фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик (суюнчи) нафақаси;
    • 12 482 нафар фуқарога 21,3 млрд сўм — дафн этиш учун нафақаси тўлаб берилди.

    Май ойида 30 401 нафар фуқарога бир марталик нафақа тўловлари амалга оширилганди. Умумий тўлов миқдори 36,7 миллиард сўмни ташкил этган. Бир ойда кўрсаткичда ортиш кузатилган. 

    Жумладан май ойида:

    • 17 119 нафар фуқарога 13,9 миллиард сўм миқдорида янги туғилган фарзанд учун бир марталик суюнчи нафақаси;
    • 13 282 нафар фуқарога эса 22,8 миллиард сўм миқдорида дафн этиш нафақаси тўлаб берилган эди.

    2025 йил июнь ойида пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган 7 146 нафар фуқарога нафақа, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тайинлаб берилди. 

    25 август, 11:55   Изоҳ (0)   846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43

    Украина илк бор янги “Нептун” ракетасини намойиш қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 15:42

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли боланинг жасади топилди

    Ўзбекистон | 25 август, 15:28

    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

    Реклама | 25 август, 13:30

    “Эрон АҚШга итоат этмайди” — Оятуллоҳ Али Хоманаий

    Дунё | 25 август, 15:10

    Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади

    Ўзбекистон | 25 август, 14:59

    “Манчестер Сити” футболчисига Бундеслига ҳамда А Серия клублари даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 25 август, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.