• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тунисда ўзига ўт қўйиб, «Араб баҳори»ни бошлаган савдогар, Япония элчихонасида дипломатларнинг асирга олиниши ва Ироқда «Чўл тулкиси» операцияси. Кун хронологиясида 17 декабрь

    17 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Тунисда «Араб баҳори»ни бошлаб берган савдогар, Япония элчихонасида қарийб 500 кишининг асирга олиниши ҳамда Саддам Ҳусайн режимига қарши бошланган «Чўл тулкиси» операциясига оид фактлар ўрин олган.

    Ўзига ўзи ўт қўйиб, «Араб баҳори»ни бошлаб берган савдогар

    2010 йилнинг 17 декабрь куни Тунисда Муҳаммад Буазизий исмли эркак шаҳар марказида ўзига ўт қўйганди. Араб олами учун ўз жонига қасд қилишнинг бундай усули мамлакатдаги инқилобга «мой сепиб», «Араб баҳори»нинг бошланишига сабаб бўлган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Сиди-Бузид — аҳолиси 40 минг кишини ташкил этадиган Тунис марказидаги митти шаҳар. 2010 йил 17 декабрдан кейин бу жой Муҳаммад Буазизийнинг ўлимига боғлиқ, Тунис инқилоби «пилиги» ва Яқин Шарқдаги давлатларнинг юзлаб аҳолиси учун муҳим рол ўйнаган шаҳарга айланган.

    Буазизийнинг ҳаёти оддий ва фожиавий. Уч ёшида отасидан айрилган, онаси эса амакисига турмушга чиққан. Бир неча йил қишлоқ мактабига қатнаган, кейин эса етишмовчилик сабаб бормай қўйган. Шу боис кўплаб ОАВлар ёзганидек марҳумнинг ҳеч қанақа олий маълумоти бўлмаган ва у қандайдир юқори мафкуравий сабабларни кўзламаган. Буазизийнинг оиласи етти нафар бўлган, олий маълумот фақатгина унинг синглисида бўлган ва у қўлган келгунча пулдан ёрдам қилиб турган.

    Онасининг сўзларига кўра, Буазизий армияга кетишга уринган, аммо уни қабул қилишмаган. Мунтазам равишда иш қидирган, бироқ бундан ҳам иш чиқмаган, ўша вақтларда минтақадаги ишсизлик даражаси 30 фоизни ташкил этган. Натижада у савдо расталарида мева-чева сотиш билан кун кечира бошлаган. Бутун оиласини боққан ва кичкина юк машинаси сотиб олиш учун пул йиғган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Журналистларнинг аниқлашича, Сиди-Бузиддан Тунис учун оддий ҳолат бўлган коррупция ва полиция расмийларининг ўзбошимчалиги ҳукмронлик сурган. Муҳаммадни ҳам кўплаб кўча савдогарлари каби мунтазам қувишган ёки пул талаб қилишган. Туниснинг айнан бу вилоятида расталар орқали савдо қилиш учун ҳеч нарса талаб қилинмасди.

    16 декабрь куни Муҳаммад Буазизий одатдагидек 140 доллар қарзга мева олган — уларни эртаси куни фойда билан сотишга умид қилган. 17 декабрь тонгида савдони бошлаши билан амалдор ва полициячилар текширувга келган.

    Буазизийдан савдо учун аслида талаб этилмайдиган рухсатномани кўрсатишни сўрашган. Рухсатнома эса йўқ эди. Пора талаб қилишган — Муҳаммад эса пул бера олмаган ёки беришни истамаган. Шунда Фааида Ҳамди исмли амалдор аёл сотувчининг юзига урган, электрон тарозисини тортиб олган, мевалари ортилган пештахтасини қулатган. Бошқа гувоҳлар ҳам пешлавҳа йиқитилиб, тарози тортиб олинганини, аммо тарсаки воқеаси бўлмаганини тасдиқлаган. Ҳамдининг ўзи ҳам шундай деган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Тарсаки воқеасининг аҳамияти шундаки, Муҳаммаднинг оиласини айтишича, эркак омма олдида камситилгани сабаб шундай йўл — ўзига ўт қўйишгача борган. Камситилганда ҳам аёл киши томонидан камситилган, мусулмон қишлоқларида бу шармандалик ҳисобланган.

    Муҳаммад маҳаллий ҳокимиятга бориб, тарозисини қайтаришларини сўраган, аммо Сиди-Бузид мери уни тинглашни ҳам хоҳламаган. Шунда у «заправка»га бориб бензин олган ва мерия олдида устига ёнилғини қуйиб, «Сизнингча, мен қандай яшашим керак?!», дея бақирган ҳамда гугурт чаққан. Ҳолат тасвирланган видео интернетда шу заҳоти тарқалган.

    Полициянинг бозордаги рейди ва ўзига ўт қўйиш жараёнигача орада бир соат вақт ўтган. Аммо Буазизий оиласининг таъкидлашича, бундай йўл тутишга йиллар давомида маҳаллий ҳокимият томонидан зуғумга учраш, камситилиб келиниш сабаб бўлган. Муҳаммад ўзига ўт қўйганидан кейин шаҳар бўйлаб норозилик намойишлари бошланган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Шаҳар аҳолиси шунчаки «бақир-чақир» қилиб, тинчиб қолмоқчи эмасди. Акциялар эртаси куни ҳам, ундан кейин ҳам давом этган. Уни куч билан бостиришга бўлган уринишлар, одамларни баттар ғазабга солган. Ҳодисанинг «тергов қилиниши» ҳам вазиятни яхшиламаган.

    Муҳаммаднинг исёни ва хатти-ҳаракати олов каби тарқалиб, тез орада Туниснинг бошқа шаҳарларини ҳам қамраб олган. Афтидан, мамлакатда кўпчиликнинг сабр-косаси тўлиб турган ва бу учун биргина сабаб етишмаётганди. Бир неча ҳафта ичида инқилоб алангаси пойтахтга ҳам етиб борган. Ҳукумат жангсиз таслим бўлишни истамасди, намойишчилар билан тўқнашувлар икки томондан ҳам қурбонларнинг пайдо бўлишига олиб келган.

    Муҳаммад Буазизий воқеа жойида вафот этмаган. У мамлакатнинг энг яхши шифохонасига жойлаштирилган. Афсуски, терисининг 90 фоизи куйиб кетган эркак 2011 йилнинг 4 январида вафот этган.

    Буазизийнинг дафн маросимига 5 мингдан ортиқ инсон тўпланган ва уларнинг кайфияти ёмон эди. Норозилик акциялари кўлами кенгайиб, вазият назорат остидан чиқиб кетган. Натижада январь ўрталарига келиб мамлакатни 23 йил давомида бошқарган президент Зин эл-Абидин Бен Али оиласи билан аввалига Францияга қочишга мажбур бўлган. Француз ҳукумати унга бошпана беришдан бош тортгани сабаб собиқ президент Саудия Арабистонига келган. Оқибатда Тунисда сайловлар ўтказилган ва мамлакатнинг олий раҳбарияти алмашган.

    Япониянинг Перудаги элчихонасига ҳужум

    1996 йил 17 декабрь куни Тупак Амару Инқилобий ҳаракатининг (МRTА) 14 аъзоси Япониянинг Перу пойтахтидаги элчихонасини эгаллаб олиб, 490 кишини асирга олганди.

    Фото: ICRG

    Фото: ICRG
    Куба инқилобидан илҳомланган ва ўз курашини майда буржуа миллатчилиги нуқтаи назарига асослаган партизан ҳаракатлари Лотин Америкасининг деярли барча қисмларида синфий курашда аянчли рол ўйнаган ва 1996 йилдаги асирлар инқирози бундай партизан ҳаракатларининг боши берк кўчага кириб қолганини кўрсатганди.

    МRTА Перу президенти Альберто Фухиморини ҳаракатнинг қамоқда сақланаётган аъзоларини озод этилишга мажбурлаш, асирлар учун товон пули ундириш ва мамлакатнинг қашшоқ аҳолисига нисбатан шафқатсиз муносабатга қарши норозилик билдириш мақсадида япон элчиси қароргоҳини эгаллаган.

    Фухимори режими Лотин Америкасидаги энг зулмкорлардан бири ҳисобланарди. Фухимори Перуни фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қарорга асосланиб бошқарган, бир вақтнинг ўзида исёнчиларга қарши кампаниялар ўтказган ва бу минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлган. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан ишлаб чиқилган таркибий ислоҳот дастурлари учун намуна сифатида эътироф этилган Перу иқтисодиёти чет эл капитали ва мамлакат жамиятининг юқори қисмидаги бойларнинг тор қатлами учун кутилмаган фойда келтирган, шу билан бирга кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширган, бироқ оммани қашшоқликка солган.

    МRTА аҳолидан ёрдам сўрамаган. Оммавий ахборот воситалари «марксист партизанлари» деб атаган бу ҳаракатнинг усуллари ва сиёсатининг марксизм билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. МRTА ишчилар синфидан ажратилган ҳолда фаолият юритиб, асосан Фухимори режимини ағдариш ўрнига унга босим ўтказишга қаратилган қуролли норозилик ҳаракатларини амалга ошириб келган.

    Фото: ICRG

    Фото: ICRG

    Мазкур ҳаракатга 1983 йилда учта фракция томонидан асос солинган: собиқ «сўл» генерал Веласко ҳарбий хунтасининг ажралиб чиққан Социалистик инқилоб партияси, Кастроистик инқилобий сўл ҳаракат гуруҳи ва Коммунистик партия фракцияларидан.

    Элчихонага босқинчилик амалга оширилган вақтда у ерда император Акихитонинг 63 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилганди. Жами 490 киши (26 давлатнинг 40 нафар дипломати, кўплаб вазирлар, Перунинг амалдаги президентини укаси Альберто Фухимора ва ҳоказо) асирга олинган. Террорчилар қамоқда сақланаётган ҳаракат раҳбарлари ва 400 нафар аъзосини озод этишни талаб қилган. Кўп ўтмай улар аёллар ва болаларни қўйиб юборган: босқиннинг ўнинчи куни элчихонада 103 асир, 1997 йил 22 апрелда эса 72 асир қолганди.

    Хорижлик аёл асирлар биринчи кечадаги отишмадан кейин қўйиб юборилган, қолган чет эл фуқаролари беш кун давом этган таҳдидлардан кейин озод этилган. Перу қуролли кучлари томонидан 1997 йил 22 апрель куни асирга олинган юқори мартабали амалдорлар озодликка эришган — улар 126 кун қарамликда яшаган. Операция давомида бир нафар асир, икки нафар коммандос ва ҳаракатнинг барча аъзолари ўлдирилган.

    Фото: ICRG

    Фото: ICRG

    Кейинроқ бир неча исёнчи элчихона озод этилганидан кейин қатл этилганини билдирган. Япониялик дипломат Хидетака Огура уч нафар исёнчи қийноқларга солинганини кўрсатган. Икки нафар коммандос ҳаракат етакчиларидан бири Эдуардо Круз бино орқасида тирик кўрганини айтган. Бу каби маълумотлар ҳалок бўлган жангариларнинг қариндошлари томонидан ҳарбий хизматчиларга нисбатан фуқаролик даъволарини илгари суришга сабаб бўлган.

    2005 йилда Перу Бош прокуратураси ҳолат бўйича айблов эълон қилишга рухсат берган. Коммандос ҳимояси учун ўтказилган оммавий норозиликлар ва ҳарбий суд назоратидан кейин барча айбловлар ечиб ташланган. Бироқ кейинги терговлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Америка судига топширилган. У 2015 йилда Круз суд қилинмасдан қатл этилган деб топган ва Перу ҳукуматини халқаро ҳуқуқни бузишда айблаган.

    Ироққа қарши бошланган «Чўл тулкиси» операцияси

    АҚШ ва Буюк Британия қуролли кучларининг Ироққа қарши «Чўл тулкиси» ҳарбий операцияси 1998 йилнинг 17 декабрида бошланган. Унинг мақсади Ироқ томонини оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш имкониятидан маҳрум этишдан иборат бўлган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Форс кўрфазидаги уруш якунлангач, Ироқда БМТнинг махсус комиссияси фаолият кўрсатиб, оммавий қирғин қиролини яратиш бўйича Ироқ дастурини текшириш билан шуғулланган. Унинг назорати остида Ироқ 40 минг кимёвий жанговар калланчани, кимёвий қурол яратишга мўлжалланган 700 тонна реагентни, 3,6 минг тонна тақиқланган кимёвий моддалар ва 100 дан ортиқ қурилмаларни йўқ қилган.

    1998 йилги инқироз бундан етти йил олдин жорий этилган санкцияларни ечиш билан боғлиқ эди. Мазкур масала БМТнинг ижобий жавобини олмагач, 31 октябрь куни Ироқ халқаро комиссия билан ҳамкорликни тўхтатган. Инқироз эса яна икки ҳафта давом этган.

    Ироқ томони 14 ноябрь куни комиссия билан дастлабки шартларсиз ҳамкорликни қайта тиклашга тайёрлигини маълум қилган. Бу вақтга келиб АҚШ Ироққа қарши ҳарбий операцияни тайёрлаб бўлганди. Президент Билл Клинтоннинг айтишича, у жанговар самолётлар ҳавода бўлиб турганида сўнгги дақиқаларда зарбалар берилишини бекор қилган.

     

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Комиссия Ироқ тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёр эмаслиги маълум бўлгунга қадар ишини давом эттирган. Комиссия раҳбари Ричард Батлер Ироқни комиссияга бир неча объектларга киришга рухсат бермаётганлик ва кимёвий қуролларни ишлаб чиқаришга оид ҳужжатларни тақдим этмаётганликда айблаган. Текширувларни давом эттириш имкониятининг йўқлиги сабаб комиссия 16 декабрь куни Ироқни тарк этган.

    Ироққа қарши ҳарбий операция «Чўл тулкиси» номини олган. У иккита мақсадни ўз олдига қўйган: ҳарбий — оммавий қирғин қуролларини яратиш, ишлаб чиқариш ва сақлашга мўлжалланган объектларга максимал зарар етказиш; сиёсий — Саддам Ҳусайн режимини кучсизлантириш.

    Ҳаводан ҳужумларни амалга ошириш учун АҚШнинг Ҳарбий-ҳаво кучлари, Ҳарбий-денгиз кучлари, шунингдек, Буюк Британиянинг қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари жалб этилган. Қуруқликдаги кучлар жанговар ҳаракатларда иштирок этмаган. Биринчи зарба 1998 йил 17 декабрь куни Ироқ вақти билан соат 01:00 да амалга оширилган. Бутун мамлакатга 14 та ракета-бомба зарбалари берилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    АҚШ ва Буюк Британия Қуролли Кучларининг Форс кўрфазидаги қўмондонлиги 20 декабрь куни «Чўл тулкиси» операцияси якунланганини эълон қилган. Авиаҳужумлар оқибатида Ироқ ҳудудидаги жами 97 та нишон, жумладан, 32 та ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари объектлари, 20 та қўмондонлик марказлари, 18 та хавфсизлик кучлари объектлари, оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ 11 та объект, 9 та республика гвардияси объекти, 6 та аэродром, 1 та иқтисодий объект яксон қилинган.

    АҚШ ва Буюк Британия самолётлари 650 мартадан ортиқ ҳавога кўтарилган бўлиб, 415 дан зиёд денгиз ва ҳаводан қанотли ракеталар учирилган. Ироқнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари суст ишлаган боис Америка—Британия авиацияси йўқотишларга учрамаган. Операция давомида «B-1B Lanser» стратегик бомбардимончисидан биринчи марта қўлланилган. Бундан ташқари, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари тарихида биринчи учувчи аёлларнинг жанговар парвозлари амалга оширилган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Пентагон маълумотларига кўра, нишонларнинг 85 фоизи ишғол этилган, шу билан бирга, 43 таси тўлиқ яксон этилган ёки жиддий зарар келтирилган, 30 тасига ўртача, 12 тасига енги шикаст етган.

    Америка ҳамжамияти умуман олганда Ироққа қарши ҳарбий акцияни қўллаб-қувватлаган. Шу билан бирга, танқидчилар Клинтонни Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатлар билан Моника Левински билан ишқий муносабатларига оид ишни омма эътиборидан четланиш учун бошлаганликда айблаган.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ҳарбий операциянинг ўтказилиши Япония, Канада, Австралия, жанубий Корея томонидан қўллаб-қувватланган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Чаушеску режимини қулатган инқилоб, Ўзбекистон элчихонасига бостириб кирган туркман махсус кучлари ва Нью-Йорк осмонида икки самолёт тўқнашуви. Кун хронологиясида 16 декабрь

    17.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   47521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Бош ассамблеяси Қрим бўйича янгиланган резолюцияни қабул қилди

    16.12.2022, 23:54

    Россия Киевга ҳужум қилишга тайёрланаётганини кўрмадик — Оқ уй

    16.12.2022, 22:41

    Ҳиндистон бош вазири Украинадаги урушни тугатиш учун Путинни мулоқот ва дипломатияга чақирди

    16.12.2022, 21:41

    Сербия Косовога армия ва полиция кучларини жойлаштириш учун НАТОга сўров юборди

    16.12.2022, 21:09

    Туркманистон фуқаролари чипта нархи қимматлиги учун Россиядан уйига Ўзбекистон орқали қайтмоқда

    16.12.2022, 20:55

    Путин Украинага бостириб кириш Россия иқтисодиётини ўлдиришини билган — Financial Times

    16.12.2022, 20:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.