Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
У 2019 йил 11 февралдан Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига тасдиқланган эди.
Изоҳ (0)