• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Молочная кухня» корхонаси Давлат кадастрлари палатаси айби билан 1,5 млрд сўм зарар кўргани айтилмоқда

    Тошкент шаҳрида «Молочная кухня» бренди билан машҳур бўлган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Диёр бизнес» корхонаси Давлат кадастрлари палатасининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ортидан 1,5 миллиард сўм зарар кўрган. Бу ҳақда жамият директори Жамолиддин Исҳоқов «Дарё» нашрига қилган мурожаатида маълум қилди.

    Ноқонуний тақиқ

    Корхонамиз Тошкентда муаммоси билан жуда машҳур бўлиб қолган. Ўз пайтида еримизни тортиб олишга ҳаракат қилинган. Бу муаммо 2016 йилдан бошланган эди.

    Корхонамизга тегишли ер 19 сотих, жуда катта жой эмас, лекин шу жойни олиб, реконструкция қилиб, 2 қаватли чиройли завод қурганмиз. Корхонада сут маҳсулотларини чиқариб келаётгандик. Бизга турли тазйиқлар бўлганди, анча судлашганмиз. Олий судгача уч марта бориб ҳам келгандик. Охири ютиб, жойимизга ўзимиз эгалик қилдик. Керакли жойларга мурожаат қилиб, ўша кадастр ҳужжатларини ҳам тўғрилаб олдик. Бу муаммо чиққандан кейин пул зарурати пайдо бўлди. Бир инвестор топдик, ўша инвесторга жойимизни сотмоқчи бўлгандик. Ҳужжатларимиз қўлимизда, ҳаммаси жойида, шартнома туздик. Шартнома бўйича жойимизни 2 миллиард 300 миллион сўмга сотдик. Шартнома тузаётганимизда у одам ҳам дангал эди, сотадиган бўлсанглар пулини дарҳол бериб қўяман, менга ҳужжатини қилиб беринглар деганди. Нотариусга борганимизда рад қилди: «Сизларнинг мулкингизга тақиқ қўйилган», деди. Суриштирсак, Кадастрлар палатаси тақиқ қўйган экан. Палатага ҳам мурожаат қилдик, нима асос, олиб ташланглар, деб. Олиб ташлашмади.

    Жамолиддин Исҳоқов

    Жамолиддин Исҳоқов
    Фото: «Дарё»

    Харидор ҳам шубҳаланиб қолди. Охири судга мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Судда ростдан бу тақиқ ноқонуний, деб топилди, лекин ўртада инвесторимиз ҳам қайтиб кетди: «Пулимизни қайтаринг», деб туриб олди. Закладни олганимизга яраша, қонун бўйича икки баравар қилиб қайтаришимиз керак. Тасаввур қилинг, бор нарсани сотолмасдан, шу пулнинг ёнига яна шунча қўшиб қайтаришга мажбур бўлиб қолдик. У ҳам тушунадиган одам эди, «Майли, ўз пулимни қайтаринглар, вақтида жойни менга ўтказиб беролмаганларинг учун 1,5 миллиард сўмга ҳам розиман», деди. Қонун бўйича биз олинган заклдани 2 баравар қайтаришга мажбурмиз. Харидорга олган 2 миллиард 300 миллион сўмдан ташқари яна унга 1,5 миллиард сўм қайтариб бердик.

    Тақиқ ноқонуний қўйилгани судда исботлангандан сўнг қарор асосида иқтисодий судга бизга етказилган зарарни ундириш мақсадида Давлат кадастрлар палатаси устидан мурожаат қилдик. Суд даъвомизни рад қилди: «Сизлар тақиқ қўйилганини билишинглар керак эди», дейишди. Тушунтирдик: олди-сотди қилаётганимизда қўлимизда ҳужжатларимиз бор эди, кадастрларимиз жойида эди. Тақиқ қўйилганини ҳам кейин билиб қолдик.

    Фото: «Дарё»

    Апелляция таркибида яна мурожаат қилишга мажбур бўлдик, улар биринчи инстанция суди қарорини қўллаб-қувватлаб, яна рад жавобини беришди. Анча ҳаракат қилдик, бир неча марта мурожаат қилдик, қабулга ҳам мурожаат қилишга ҳаракат қилдик, охири кассация таркибида ариза киритишга мажбур бўлдик. Ҳозир ишимиз Олий судда кўриляпти.

    Шу ўринда бир нарсага эътиборингизни жалб қилмоқчи эдим, тайёр инвесторлар пул тикиб, ўз пулини ололмай, бизнинг мисолимизда бутун Ўзбекистонга ўз ишинчимизни йўқотиб қўйганимизни намоён қиляпти бу ҳолат.

    Асоссиз

    Маъмурий судда Давлат кадастрлари палатаси нима учун тақиқ қўйилганини судда асослаб беришолмади, бир ой чўзишди. Бу кимнингдир оғзаки буйруғи асосида қилинганини билиб турибмиз. Лекин ҳуқуқий асослар йўқ. У ҳам майли, уларга хусисий ажрим ҳам чиқарилганди ноқонуний хатти-ҳаракатларига нисбатан. Лекин шунга қарамасдан, яна ўз ишларини давом эттиришяпти. Ҳайрон қоламан, суд қарори ёки ажримини ҳам палата пайсалга солди. Тақиқ олиб ташланди, лекин ўртада 1-2 ой вақт йўқотдик. Лекин иш судгача боргач, инсвестор жойларинг баҳсли экан, пулимни қайтаринглар, жаримасини ҳам тўланглар деб туриб олди.

    Бу ҳам майли, муаммонинг давомини эшицангиз, ёқа ушлайсиз. 2022 йилнинг февраль ойида яна хабар бермасдан, Давлат кадастлари палатаси кадастр ҳужжатларимизни бекор қилган. Бекор қилинганидан кейин биз қайтадан кадастр паспортимизни шакллантириб бериб, ўз ҳақ-ҳуқуқимиз, мулк ҳуқуқимизни рўйхатдан ўтказиш учун палатага мурожаат қилдик. Улар асоссиз яна рад жавоб беряпти. Буни ҳам судга мурожаат қилиб, ноқонуний деб топиб, яна палатага шакллантирилган кадастр паспортимизни рўйхатдан ўтказишга мажбур бўлдик. Кадастр бор, рўйхатдан ўтказишмаяпти. Ҳақлигимизни исботлаб, мол-мулкимизга эгаликни олганмиз. Лекин рўйхатга олиш жараёнида палата ўйин қилди. Охири сизлар нотўғри қиляпсизлар, мана, деб исботлаб бердик. Яна қайтадан кадастр паспортимизни расмийлаштириб беришга мажбур бўлишди. Кадастр шуни яна рўйхатдан ўтказишга оёқ тираб турибди. Лекин сабабини асослаб беролмаяпти. Судга мурожаат қилдик, суд рўйхатга олишга мажбур деб қарор чиқарди. Афсуски, муаммо ҳали ҳам ҳал бўлгани йўқ.

    «Дарё» нашри сўровига кўра Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати нима учун «Диёр Бизнес» жамиятига тегишли объектига тақиқ қўйилгани юзасидан жавоб берди:

    Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Шухрат кўчаси, 31-уй манзилида жойлашган «Диёр Бизнес» МЧЖга тегишли болалар сут маҳсулотлари, тиббий ва витамин маҳсулотларини ишлаб чиқариш биноси объектига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан 2021 йилининг 24 сентябрда низоли вазият бўлгани сабабли ёзув киритилган эди.

    Шундан сўнг, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорига асосан 4 февраль куни Давлат кадастрлари палатаси томонидан «Диёр Бизнес» МЧЖга тегишли болалар сут маҳсулотлари, тиббий ва витамин маҳсулотларини ишлаб чиқариш биноси объектига нисбатан низоли объект ёзуви олиб ташланган ва бу ҳақда «Диёр Бизнес » МЧЖга ёзма хабарнома юборилган.

    «Диёр Бизнес» МЧЖ:

    Биринчидан, менинг фикримча, кадастр хизматлари ўзини олиб қочяпти. Терминология деган нарса бор, унда «тақиқ» билан «ёзув» фарқ қилади. Агар ёзув киритиб қўйилган бўлганида муайян ҳаракатлардан чекланишимиз мумкин эди, лекин улар ҳақиқий тақиқ қўйиб берган. Шуни ҳам нотариусга борганимизда билиб қолганмиз. Яна бир нарсага аҳамият бермоқчиманки, ўша пайтда, тақиқ қўйилган пайтда низолар бўларди, олдиндан ҳам бўлган, кейин ҳам бўлади. 2020 йил 18 августда Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича апелляция инстанцияси чиқарган қарори билан ҳамма низолар ҳал бўлган.

    Ўзидан-ўзи кадастр органлари тақиқ қўйишга ҳақли эмас. Фақат суд қарори билан ёки тергов, ёки нотариус, мулк гаровга қўйилган бўлса, ўшандан кейин тақиқ қўйишга ҳақли эди. Лекин ҳеч қанақа муаммо, бирорта суд қарори ёки нотариус қарори ҳам йўқ эди. Бу ўзбошимчалик бўлган. Яна бир бор қайтараман, булар кимнингдир буйруғини бажаришганига ишонаман. Чунки судда ҳам асослаб беринглар, нега тақиқ қўйдинглар, деган саволга жавоб беришолмади.

    Палата ахборот хизмати «Диёр Бизнес» МЧЖга кадастр ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш пайсалга солинаётгани юзасидан ҳам изоҳ берди:

    Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 28 апрелдаги қарори, Тошкент шаҳар фуқоролик ишлари бўйича судининг 2021 йил 13 апрелдаги ажрими, Олий суди фуқоролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 27 январдаги ажрими ва Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2018 йил 9 апрелдаги қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги номига 2021 йил 5 январда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ва «Диёр Бизнес» МЧЖга тайёрланган кадастр ҳужжатлари бекор қилинган. Жорий йилнинг июль ойида Юнусобод тумани Шухрат кўчаси 31 уйга кадастр паспорти қайта шакллантирилган.

    «Диёр Бизнес » МЧЖ:

    Кадастр ўзини олиб қочяпти, расмий хабарнома келгани йўқ. Униям тўсатдан билиб қолганмиз. Билиб қолганимиздан кейин қўшни ишлаб чиқарувчи корхоналардан суриштирсак, уларнинг кадастрини ҳам бекор қилган экан. Лекин улар судга бериб қарорни бекор қилдиришган. Шундан кейин биз кадастримизни қайта шакллантиришга ариза бергандик. Туман кадастр бўлими паспортимизни шакллантириб берган. Бу лекин паспорт олгандан кейин шаҳар бошқармаси давлат рўйхатидан ўтказиши керак. Ана ўшандагина, бу мулкка эгалик ҳуқуқимиз рўйхатдан ўтган бўлади. Шуни ҳам рўйхатга олишни рад қилишди. Буниям ўз пайтида, судга бериб ютиб чиқдик. Уларнинг рад қилиш ҳолати ноқонуний деб топилиб, кадастрга давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурият юклатиб қўйилган. Лекин ҳалигача суд қарорини ижро қилишгани йўқ.

    Ижро қилмасликка асос бўлмаган нарсаларни гапиришади. Қаердан нима бўлаётганини тушуниб бўлмайди, лекин биз ҳақ-ҳуқуқимизни суд орқали тикладик. Униси етмаяпти, бу ҳужжати етмаяпти каби гаплар. Охирги сабаб сифатида ҳамма ҳужжатларни бермадингиз дейишяпти. Электрон шаклда юборганмиз десак, унақа бўлса у пайти почта ишламай қолди, интернет бўлмай қолди, юкланмади, дейишди. Хўп, майли, деб қўлларига олиб бориб бердик. Қабул қилишди, ўшанда ҳам охири комиссия кўраётганда ҳужжатлари тўлиқ эмас, дейишди. Шунақа тушунарсиз ҳолат.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Олий судда иш кўриб чиқилмоқда.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    17.12.2022, 12:47   Изоҳ (0)   11909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ечим бермасдан муаммонинг ўзини гапираверсак, одамларнинг қулоғи қотиб, кўзи ўрганиб қолади». Барногул Санакулова оилавий зўравонлик мавзусида ёзувчи блогерлар ҳа...

    17.12.2022, 12:18

    Dream Park — Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи сизни Янги йил дастурига таклиф этади!

    17.12.2022, 12:00

    «Ўзбекнефтгаз»: Устюрт регионида геологик тадбирлар натижасида жорий йил декабрь ойи охиригача 2 млн куб метргача қўшимча табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилди

    17.12.2022, 11:30

    Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди (фото)

    16.12.2022, 23:55

    Бухорода Cobalt йўлда тўхтаб турган ЙПХ машинасига бориб урилди (видео)

    16.12.2022, 23:50

    Шавкат Мирзиёевга Хитой ва Покистонгача борувчи 2 та темир йўл лойиҳаси ҳолати бўйича маълумот берилди

    16.12.2022, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.