Мир-Акбар Раҳмонқулов президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори лавозимига тайинланди.
Қайд этилишича, у шу муносабат билан президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
2022 йил 6 май куни Мир-Акбар Раҳмонқулов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Бу тайинловга қадар Раҳмонқулов президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Алишер Усмонов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти суди раиси этиб тайинланган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)