Марокаш терма жамоаси футболчиси Ҳаким Зиёш ЖЧ—2022 нинг мукофот пулларини хайрия ишларига сарфлайди.
Марокашлик журналист Холид Бейдуннинг хабар беришича, «Челси» ярим ҳимоячиси ўз мамлакатидаги ночор оилаларга ёрдам бериш учун аллақачон 325 минг доллар хайрия қилган.
Зиёш 2015 йилдан буён Марокаш терма жамоасида ўйнагани учун ҳеч қандай пул олмайди. Терма жамоадаги ўйинидан тушган даромадларининг барчасини хайрия ишларига сарфлайди.
Марокаш ЖЧ—2022 ярим финалида Францияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва учинчи ўрин учун баҳсда Хорватияга қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)