Хорватиялик Синиша Михайлович узоқ муддатли касалликдан сўнг 53 ёшида вафот этди.
Мураббий 2019 йилдан буён лейкемия билан курашиб келаётган эди.
Михайлович 1986 йилдан 2006 йилга қадар футболчилик фаолияти билан шуғулланган. «Рома», «Лацио» ва «Интер» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятида «Болонья», «Катания», «Фиорентина», «Сампдория», «Милан», «Торино» ва «Спортинг» жамоаларини бошқарган.
Изоҳ (0)