15 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан СССР ҳудудидаги грекларнинг репрессияга учраши, фаолиятини бутунлай тўхтатган Чернобил атом электр станцияси ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг қайта тикланишига оид фактлар ўрин олган.
Репрессияга учраган СССР ҳудудидаги греклар
1937 йил 15 декабрь куни Совет Иттифоқидаги грекларга қарши оммавий репрессиялар бошланган эди. 1938 йилнинг мартига қадар давом этган НКВД операциялари давомида тахминан 15 минг грек ҳибсга олинганди.Россиядаги греклар доим рус халқи билан диний ва маданий умумийлик ҳамда улар асосида ривожланган кўп асрлик мустаҳкам алоқалар билан белгиланадиган алоҳида ўринни эгаллаган. Греклар ўзларининг қийин даврида Россияни ягона раҳнамо ва православларнинг асосий ҳимоячиси сифатида ҳисоблаб келган. Тарихан грекларнинг Россияга боғлиқлиги СССР даврида ҳам давом этган. Аммо Россияда ўрнатилган болшевисм греклар учун туркий давридан кам бўлмаган даҳшатли режимга айланган.
Грекларга қарши режали репрессиялар 1929—1933 йиллардаги «қулоқлаштириш» вақтида бошланган. У этник жиҳатга боғлиқ бўлмаса-да, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ҳайдалган греклар сони тахминан 4-5 минг кишини ташкил қилган.
Азов, Кубан, Қрим ва Одесса греклари энг кўп мулкидан маҳрум қилинган. Шимолий ўлкалар, Урал, Қозоғистон ва Ғарбий Сибирга сургунлар бошланган. НКВД томонидан ўтказилган «Катта террор»нинг 14 та этник операциясининг биттаси грекларга тўғри келган. Энг қисқа вақт давом этган Греция операцияси «қонли» экани билан етакчилар сифати қайд этилган: ҳибсга олинганларнинг 90 фоиздан ортиғи отиб ташланган.
Унинг дебочаси 1937 йил 1 декабрда Совет Иттифоқидаги миллий мактабларнинг ёпилиши эди. Грузия, Краснодар ўлкаси, Қрим ва Азовдаги 250 га яқин грек мактаблари фаолиятини тўхтатган. Асосий воқеалар ўша йилнинг 11 декабридан бошланган. Шу куни СССР НКВД ўзининг республика, вилоятлар ва бошқа ўлкалардаги бошқармаларига 50215-сонли директивасини йўллаган. Николай Ежов томонидан имзоланган ҳужжатда операциянинг ўтказиш муддати, айбловлар кўлами ва жазо турлари белгилаб берилган эди.
Грек директивасининг кириш қисмида шундай дейилган: «Текширув материаллари шуни кўрсатадики, юнон разведкаси СССРда фаол жосуслик, қўпорувчилик ва қўзғолончилик ишларини олиб боради, инглиз, немис ва япон разведкаларининг вазифаларини бажаради...». НКВД органлари олдига «грекларнинг йирик жосуслик ва саботаж ва миллатчи аксилинқилобий ташкилотларини тугатиш» вазифаси юклатилган. 1937 йил 15 декабрдан бошлаб барча республикалар, ўлка ва вилоятларда бир вақтнинг ўзида «жосусликда, қўпорувчилик, антисовет миллатчилик ишларида гумон қилинган барча юнонларни ҳибсга олиш» ишларини ўтказиш буюрилган.
15 декабрга ўтар кечаси СССРнинг барча грек қишлоқларида ва греклар зич яшайдиган шаҳарларда оммавий ҳибсга олишлар бошланган. Декабрь ойининг охирига келиб, СССРда НКВД яширин «грек жосуси» ёки «грек аксилинқилобчиси» топилмайдиган бундай бурчак қолмаган эди. «Юнон миллатчи ташкилотлари» бирин-кетин Харьковда, Краснодар ўлкасининг Греческий туманида, Сухуми, Батумида, Москва яқинидаги Люберсида, Азов денгизининг ҳар бир грек қишлоғида ва ҳаттоки шаҳарларда зарарсизлантирилган.
Ҳибсга олинганларнинг аксарияти, қоида тариқасида, саводсиз, узоқ вақтдан бери Россия (Совет) фуқаролигини олганлар эди. «Жинсий» жиҳатдан греклар операциясида асосан эркаклар ҳибсга олинган. Ушланганларнинг 90 фоиздан ортиғи 20 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар эди.
Маҳбуслар олдида бешта йўл қолган: айби исботланмаганидан кейин озодлик (булар 50—100 кишидан ошмаган), мамлакатдан қувиб юбориш (булар саноқли эди) ва қамоқдаги ўлимдан (бир неча ўнлаб одам) ташқари иккита йўналиш — отилиш ва концлагер.
Греклар минтақага қараб, япон, румин, инглиз, немис, поляк, эстон жосуслари деб эълон қилинди. Лекин энг муҳими, улар Греция фойдасига «жосуслик қилишда» айбланган. Ҳатто айримларига барча 4-5 талаб айблов қўйилган.
Расмий маълумотларга кўра, 1937 йилнинг икки ҳафтаси ичида Донецк вилоятининг ўзида 3 мингдан ортиқ грек ҳибсга олинган.
Бутунлай фаолияти тўхтатилган Чернобил АЭС
2000 йилнинг 15 декабрь куни Чернобил АЭСнинг охирги реактори ёпилиб, электростанция ўз фаолиятини бутунлай тўхтатганди. Матбуотда бу ҳолат «ЧАЭСнинг ёпилиши» дейилган бўлсада, аслида фақатгина электр станцияда электр энергиясини ишлаб чиқариш тўхтатилган эди холос. Чунки орадан 10 йил ўтгандан кейин ҳам 1986 йил апрелида портлашдан омон қолган учта энергоблокдаги ядровий ёқилганлар қолганди.Чернобил АЭСнинг учинчи энергоблоки 2000 йилнинг 15 декабрида Украинанинг ЧАЭСни ёпиш далолатномаси тўғрисидаги мажбурияти доирасида тўхтатилган. Ушбу ҳужжат билан Украинага Чернобилнинг тўхтатилган энергоблоклари ўрнига Ровен ва Хмелниский АЭСларда «компенсация қилувчи қувватларни» қуриш учун жаҳон ҳамжамияти томонидан молиявий ёрдам ажратилишини таъминлаган.
Шунга қарамай, 2010 йилда Чеклаш ва шартсиз кўчириш зонаси маъмурияти департаменти бошлиғи Дмитрий Бобо ЧАЭС ҳалиям ишлашни давом этаётганини, чунки у ерда амалдаги ядровий ускуналар борлигини маълум қилганди. «Исталган энергоблокда ядровий ёқилғи бор экан, у ядровий ускуналигича қолади», — деган Бобро. Бу хавфсизликни таъминловчи барча тизимлар ва қурилмаларни ишчи ҳолатда сақлаш зарурлигини англатади.
Таъкидланишича, бу борадаги харажатларга ҳар йили ажратиладиган миллионлаб долларлар ажратилган, аммо энергоблокдаги ядровий ёқилғиларни йўқотишнинг имкони йўқ. «Биз ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини сақлашга мўлжалланган омбор фойдаланишга топширишини 7-8 йил олдин кутгандик», — деган эди ўшанда Бобро.
Мазкур омборни қуриш ишлари 2003 йилда Франциянинг Framatome концерти томонидан бошланган. Бироқ 2007 йилда концерн ўз мажбуриятларини бажара олмаётгани маълум бўлган. Расмий маълумотларга кўра, Framatome ёқилғини қуритиш ва уран ёқилғиси стерженларидан сувни буғлатиш бўйича муаммога ечим топа олмаган. Украинанинг Ядровий назорат бўйича давлат қўмитаси франциялик мутахассисларнинг бошқа муқобил таклифларини «радиацион ва ядровий хавфсизликни таъминлашнинг асосий тамойилларига жавоб бермайди», дея рад этган.
Ўзи Чернобил АЭСни бошқа электр энергияси манбалари билан алмаштириш имконияти Америка—Украина мутахассислари томонидан 1994 йилдаёқ кўриб чиқилган. Ўшанда АЭС фаолиятини 15 йил давомида тўхтатиш учун 464 миллион доллар кераклиги айтилганди.
Авариядан кейин иккита энергоблок нормал ҳолатда ишлашни давом этган ва 1986 йил 27 апрелда тўхтатилган. Тўртинчи энергоблок билан боғлиқ учинчиси эса авариядан 1,5 соат ўтиб тўхтатилган. Чернобил АЭСнинг дастлабки учта энергоблокларини қайта тиклаш, бунинг учун зарур ишларни амалга ошириш масалалари авария оқибатларини бартараф этиш нуқтаи назаридан энг муҳимларидан бири бўлиб, тўртинчи блок қувватини консервациялаш ишлари билан параллел равишда ҳал қилинган.
Қайта тиклаш ишлари энергия блокларининг асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотлари, уларда жойлашган жиҳозлар ва ходимларнинг иш жойлари ҳамда унга туташ ҳудудни зарарсизлантиришдан бошланган. Дастлабки иккита энергоблокни зарарсизлантириш ишлари 1986 йил учинчи чорагининг бошида якунланган. Шундай қилиб энергоблоклар қайта ишга туширилган:
- 1986 йил 1 октябрда — биринчи энергоблок;
- 1986 йил 5 ноябрда — иккинчи энергоблок;
- 1987 йил 4 декабрда — учинчи энергоблок.
Авариядан кейин Чернобил АЭС 1986 йилдан 2000 йилга қадар 158,6 миллиард киловатт/соат электр энергия ишлаб чиқарган. Аварияга қадар — 1977 йилдан 1986 йилгача ушбу кўрсаткич 150,2 миллиардни ташкил этарди.
Пинг-понг ва Москва билан қарама-қаршилик: Хитой ва АҚШ қандай қилиб ярашиб олганди?
1978 йил 15 декабрь куни АҚШ президенти Жимми Картер Хитой билан дипломатик муносабатларни қайта тиклаш ниятини маълум қилган. Эртаси куни эса томонлар қўшма коммюникени эълон қилган.Мазкур воқеа коммунистик Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги қарама-қаршиликка нуқта қўйган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни бошлаб берган. «Ушбу қадамсиз АҚШ ва Хитой муносабатлари чекланган мақсад ва вазифалардан ортмайдиган доирадан чиқмаган бўларди», — деб ёзган The Washington Post газетасига ўша вақтда давлат котибининг ёрдамчиси бўлган Ричард Холбрук.Америкалик дипломат мазкур санани «Хитой эшиклари кенг очилган кун» деб атайди. Аслида, Картер АҚШ—Хитой муносабатларини нормаллаштириш масаласига нуқта қўйган, аммо бу қадам учун замин ўн йил давомида тайёрланаётган эди.
Барчаси 1969 йил 20 январда АҚШнинг ёрқин антикоммунист президенти Ричард Никсоннинг инаугурация нутқидан бошланган, ўшанда у дунёнинг барча давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш ниятида эканини маълум қилганди.
Бу Америка етакчисининг биринчи шамаси эди ва Пекин буни тушунган. АҚШ янги президентининг нутқи Хитой Коммунистик партиясининг «Женмин Жибао» газетасида тўлиқ чоп этилган. Никсоннинг навбатдаги гапи анча «ёғли» эди. 1970 йил октябрда у Times’га берган интервьюсида қуйидагича деганди: «Мендан орзунг нима деб сўрашса, Хитойга боришни айтган бўлардим. Орзум амалга ошмаган тақдирда ҳам фарзандларим у ерга боришига умид қиламан».
Ушбу баёнот ўз вақтида берилган эди, чунки бундан 1,5 йил олдин Хитой ва СССР ўртасида Даманский ороли бўйича чегара можароси юз берган. Сталиннинг ўлимидан кейин мафкурафий иттифоқчиларнинг муносабатлари кескинлашишни давом этган.
Бундан ташқари, Совет Иттифоқининг янги раҳбарияти Хитойга кўрсатилаётган ёрдамни қайта кўриб чиқишга қарор қилган, бу эса Пекинни мамлакат модернизацияси учун янги драйвер топишга мажбурлаган. Натижада 1960 йилларнинг ўрталарида, Хитойда юз берган маданий инқилоб вақтида Совет Иттифоқи ревизионист мамлакат деб аталди. Айнан шу сабаб билан Мао Никсоннинг шамалига тезкорлик билан жавоб қайтарган.
Кечаги душманлар ўзаро муносабатларини фаол яхшилашни бошлаб юборган. 1971 йили Хитойга президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Генри Киссинжер икки марта ташриф буюрган. Айнан у Совет Иттифоқини тутиб туриш учун Хитой билан альянс тузиш ғоясини муаллифи ҳисобланади.
Параллал равишда «пинг-понг дипломатияси» ривожаланган — 1971—1972 йилларда давлатлар стол теннис бўйича ўйинчиларни алмашган. Мазкур дипломатик усул «Форрест Гамп» бадиий фильмида кўрсатиб берилган: унинг бош қаҳрамони америкалик спортчиларнинг Хитойга ташрифларидан бири давоми беллашади.
АҚШ президентининг Хитойга ташрифини ташкиллаштириш учун яна бир нозик масалани ҳал этиш керак эди. АҚШ ҳокимияти Тайванда жойлашган Хитой Республикасини тан оларди, ХХРни эмас. Ва айнан Тайван БМТда ушбу ташкилотнинг асосчиларидан бири даражасига эга эди.
Бироқ 1971 йилда БМТ аъзоларининг овоз бериш жараёни орқали Тайван ташкилот аъзолигидан чиқарилиб, бу борадаги ҳуқуқ ХХРга берилган. Буларнинг барчаси Никсоннинг ташрифи учун яхшигина вазиятни юзага келтирган ва 1972 йилда ташриф амалга ошган. Орадан уч йил ўтгач, АҚШнинг навбатдаги президенти Жеральд Форд ҳам Хитойга борганди.
Президент Картер даврида АҚШ билан дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиши Хитойнинг СССР билан муносабатларини охир-оқибат бутунлай бузилишига олиб келган. 1979 йил 3 апрель куни Хитой раҳбарияти совет томонида Пекин 1950 йилда имзоланган «Дўстлик, иттифоқ ва ўзаро ёрдам» тўғрисидаги битимни давом эттириш ниятида эмаслигини билдирган нотани юборган.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ривожланишни давом этган. Икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорлиги Дональд Трамп президентлиги даврида келиб ёмонлашган. Вашингтон ва Пекин муносабатларини қайта кўриб чиқиш зарурати ҳақида Трамп сайловолди кампаниясида ҳам гапирганди. У бир неча бор Россия эмас, айнан Хитой Қўшма Штатларнинг асосий ва жиддий рақиби эканини таъкидлаган.
«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.
Изоҳ (0)