Россиянинг Брянск суди Украина томонида жанг қилмоқчи бўлган 29 ёшли эркакни 5 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Брянск вилоят суди Удмурт резидентини Россияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашишга уринганликда айблади. Айбдор шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони ахлоқ тузатиш колониясида ўташга ҳукм қилинди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, эркак Россия ички ва ташқи сиёсатининг фаол мухолифи бўлган. У Украинага Россияга қарши қилиш учун кетмоқчи бўлганида чегарачилар томонидан қўлга олинган. Суд ҳукми қонуний кучга кирмаган. Суд жараёнида Россияга қарши жанг қилмоқчи бўлган яна тўртта иш ўрганилмоқда.
Россияда армия ҳақида «сохта» хабар тарқатган сиёсатчи 8,5 йилга қамалганди. У рус ҳарбийлари Бучани эгаллагач тинч аҳоли ўлдирилганини айтганди ва унга нисбатан келтирилган айбловларни рад этган.
Шунингдек, Россияда фуқаро Зеленский ҳақидаги тушини айтиб бергани учун армияни «обрўсизлантириш» моддаси билан жаримага тортилган. Читалик фуқаро томонидан Instagram’да айтиб берилган туш сафарбарлик ҳақида бўлган.
Изоҳ (0)