News cover

ССВ “Электрон рецепт” бўйича буйруғини бекор қилади. Тизим ҳукумат қарори билан ишлашни давом этади

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан йўлга қўйилган “Электрон ресепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда. 30 апрель куни вазирлик бу ҳақдаги буйруқ лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Унда қайд этилишича, лойиҳанинг асосий мақсади соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғини Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 570-сон қарорига мувофиқлаштириш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш ҳамда электрон рецепт тизимининг самарали ва узлуксиз фаолият кўрсатиши учун барқарор ҳуқуқий асос яратишдир.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиниши натижасида ҳуқуқий бўшлиқ тугатилиб, электрон рецепт асосида дори воситаларини тайинлаш масалалари бўйича ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти таъминланади. Тиббиёт ташкилотлари, дорихоналар ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқий нормаларни турлича шарҳлаш ва талқин қилиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олди олинади.

Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилиши 2025 йил декабрида маълум қилинганди. Дастлаб Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари ҳудудида йўлга қўйилди. Биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари электрон рецепт билан берилиши белгиланганди.

Бугун, 11:24

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: