• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон Туркманистон газини Ғарбга сотиш бўйича чоралар кўришга чақирди

    Туркманистоннинг «Аваза» туристик зонасида 14 декабрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов уч томонлама саммит ўтказди.

    Фото: »Хроника Туркменистана»

    Фото: »Хроника Туркменистана»

    Дастлаб музокаралар тор доирада олиб борилди. Уларнинг тафсилоти ҳақида давлат раҳбарларининг матбуот хизмати хабар бермаяпти. Кейин учрашув кенгайтирилган форматда ўтказилди Туркия президенти нутқида Украинадаги уруш туфайли долзарб бўлган газ муаммосига тўхталди.

    «Бутун дунё, айниқса Европа учун энергия хавфсизлиги янада муҳим. Бу борада Боку–Тбилиси–Жайҳон нефть қувури ва Жанубий газ коридори алоҳида ажралиб туради. Биз бу йўлак орқали Каспий газини Европага етказамиз. Энди Туркманистон табиий газини худди шундай тарзда Ғарб бозорларига узатиш устида иш бошлашимиз керак.

    Мамлакатлар ўртасида электр энергияси бўйича ўзаро савдони ривожлантиришга катта аҳамият берамиз. Шу доирада Туркманистон ва Озарбайжондан мамлакатимизга электр энергиясини етказиши устида ишлашга тайёрмиз», — деди Эрдўғон.

    Шунингдек, у Туркманистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши истагини билдирди.

    «Ўтган йили кузатувчи аъзо сифатида ташкилотимизга қўшилган Туркманистоннинг тўлиқ аъзолик жараёнини якунлаш кучимизни мустаҳкамлайди», — деди у.

    Шунингдек, Эрдўғон Россия–Украина уруши хавфсизлик тизимини, шунингдек, глобал тизимнинг озиқ-овқат ва энергия устунларини ларзага келтирганини айтди.

    «Урушнинг салбий оқибатларини дунёнинг кўплаб минтақаларида, айниқса, рекорд даражадаги инфляция кўринишида кўряпмиз», — деди у ва можароларни фақат мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади. Истанбулда бошланган музокара жараёни давом этишини билдирди.

    Шунингдек, Эрдўғон Туркия ўзининг мудофаа саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариши ва экспорт қилиши мумкинлигини таъкидлади. Мулоқотда нима учун Туркия қуроллари тилга олингани сабаби очиқланмаган.

    Президент уч томонлама ҳамкорлик мавзусига тўхталар экан, мамлакатлар транспорт имкониятлари яхшилангани, бироқ товар айирбошлаш ҳажмини оширишни кучайтириш зарурлигини айтди.

    «Лапис Лазули транзит транспорт коридори савдо ҳажмини ошириш билан бирга минтақавий барқарорликни оширишга ёрдам беради», — деди Эрдўғон.

    Илҳом Алиев 2022 йилнинг январь–октябр ойларида Озарбайжоннинг Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми 45 фоизга ошиб, 5 миллиард долларга етгани, Туркманистон билан товар айирбошлаш ҳажми эса 5 баробарга ошгани ва бу рекорд эканини айтган. У Зангезур йўлаги, Олот эркин иқтисодий зонаси, Боку–Тбилиси–Карс темир йўли ва минтақадаги энг йирик флотнинг пойдеворини қўйиш ишлари ҳақида гапирган.

    «Ҳозирда дунё янги чақириқ ва таҳдидларга дуч келмоқда. Шу сабабли мамлакатларимиз ўртасида хавфсизлик, мудофаа ва мудофаа саноати каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш аҳамиятли», — дея хулоса қилган Алиев.

    Саммитда савдо, энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз юритилган. Тадбир якуни бўйича Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия давлат раҳбарларининг биринчи саммитининг қўшма баёноти қабул қилинган ва уч томонлама ҳужжатлар имзоланган.

    14.12.2022, 23:27   Изоҳ (0)   17816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда Украина томонида жанг қилмоқчи бўлган эркак 5 йилга қамалди

    14.12.2022, 23:14

    Британияда 2023 йилдан бошлаб янги туғилган чақалоқларнинг геномларини секвенсиялаш бошланади

    14.12.2022, 22:56

    Францияда президент партиясининг офисида тинтув ўтказилди

    14.12.2022, 22:54

    Афғонистонда «Толибон» 20 кишини омма олдида қамчилади

    14.12.2022, 22:08

    Илон Маск Twitter офисидаги буюмларни аукционга қўяди

    14.12.2022, 21:19

    Кремль АҚШ Украинага Patriot тизимларини етказиб бермоқчилигига муносабат билдирди

    14.12.2022, 21:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40

    “Ойлигимни ярми жаримага кетса керак”: машинасига сирена ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 август, 22:30

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.