Афғонистонда 14 декабрь куни 20 киши зино, ўғрилик ва бошқа жиноятларда айбланиб, жамоат олдида қамчилади. Бу ҳақда ArabNews хабар берди.
«Толибон» 2021 йил августда мамлакатни эгаллаб олганидан бери қатъий сиёсат ўрнатди, бу ислом қонунлари ёки шариат талқинини акс эттириши айтилган. Ҳилманд вилояти губернаторлиги матбуот котиби Муҳаммад Қосим Риёзнинг айтишича, қамчилаш Лашкаргоҳдаги спорт стадионида бўлиб ўтган. Ҳар бир эркак 35 дан 39 мартагача калтакланган ва бу «Толибон» расмийлари, диний уламолар, оқсоқоллар ва маҳаллий аҳоли олдида амалга оширилган. Жазоланганларнинг аксарияти қилган жиноятларига кўра қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
«Толибон» декабрь ойи бошида биринчи марта оммавий қатлни ҳам амалга оширди. Жумладан, беш йил аввал содир этган қотиллик, мотоцикл ва мобил телефон ўғирлашда айбланиб, афғонистонлик эркак ўлимга ҳукм қилинди. Жараён омма олдида амалга оширилди ва унда юзлаб томошабинлар, шунингдек, давлат амалдорлари иштирок этди.
Мавзуга доир: «Толибон» етакчиси жиноятчиларни «шариат қонунлари» асосида жазолашни буюрди
Изоҳ (0)