• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мисрдаги Ал-Азҳар университетида Ўзбекистонга оид қўлёзмалар ўрганилмоқда (фото)

    Мисрдаги Ал-Азҳар университети кутубхонаси ва архив фондидаги Ўзбекистонга оид қўлёзма асарлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Қайд этилишича, агентлик томонидан хориждаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик давом этмоқда. Шу мақсадда Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси М.Қиличевнинг бевосита саъй-ҳаракатлари билан Ал-Азҳар университети кутубхонаси фондида сақланаётган жами 49 361 та қўлёзма ҳақидаги маълумотни ўзида мужассам қилган 28 китобдан иборат янгиланган фихрист ва айнан шу ноёб маълумотларни ўз ичида жамлаган 50 ГБ ҳажмдаги электрон файл 8 та CД-дискда ҳам келтирилди.

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Маълумот учун, Ал-Азҳар университети Фотимийлар давлати даврида (909—1171) ташкил этилган бўлиб, тарихи минг йилликларга бориб тақалади ва Ислом оламида «Илм маркази» деган ном олган. Университетда араб тили, мантиқ, ақида, фиқҳ, тасаввуфдан чуқур билим берилади ва асрлар давомида араб тили ва грамматикасини ўрганишда Маҳмуд аз-Замахшарийнинг «Ал-Муфассал» асаридан фойдаланиб келинмоқда.

    Ал-Азҳарнинг кутубхона фондида кўплаб атоқли олимлар асарлари қўлёзмаларининг нусхаси мавжуд. Хусусан, ўрта асрлар алломаларидан Имоддидин Исмоил ибн Аҳмад Ибн Саид Ибн Асир, Иброҳим ал-Асхарий, Абу Исҳоқ ат-Тунисий, Абул Ҳасан Нуриддин Али ибн Муҳаммад ибн Исо ал-Ашмуний, «ал-Амир ал-Кабир» номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдулқодир ибн Абдулазиз ал-Симбавий ал-Азҳарийлар кўплаб асарларининг қўлёзма нусхалари сақланмоқда. Кутубхона фонди жуда бой бўлиб, биргина Жалолиддин Абу Абдураҳмон Абу Бакр ибн Муҳаммад ал-Ҳудайрий ас-Суютий асарларининг 1325 та нусхаси бор.

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Кутубхона фондида сақланаётган қўлёзма асарлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи 28 та китобда буюк муҳаддис олим Имом Бухорий асарларининг 415 та нусхаси рўйхати келтирилган. Жумладан, унинг машҳур ҳадислар тўплами «Ал-Жоме’ ас-Саҳиҳ» (Саҳиҳи Бухорий) билан биргаликда «Ал-Адаб ал-Муфрад», «Аз-Зуъафа ас-Сағир», «Ат-Тарих ал-Кабир», «Хайр ал-Калом фи ал-Қироат халф ал-Имом» ва «Халқ афъал ал-Ибод» каби асарларнинг қўлёзма нусхалари ҳам мавжуд.

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Фото: Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати

    Маданий мерос агентлигининг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни илмий-тадқиқ этиш бошқармасида фаолият олиб бораётган Р.Баҳодиров, Д.Расулов ва I.Қаюмоваларнинг дастлабки илмий изланишлар асносида юқорида зикр этилган маълумотлар аниқланди. Шу боис бу борадаги тадқиқотларни давом эттириш натижасида Ўзбекистон тарихига оид янги топилмалар кашф қилиниши кутилмоқда.

    09.12.2022, 07:20   Изоҳ (0)   8204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон кир ювиш машиналарини асосан Россиядан импорт қилмоқда

    08.12.2022, 22:30

    Ноябрда Ўзбекистон бўйича энг кам никоҳдан ажралиш ҳолати Навоийда қайд этилди

    08.12.2022, 20:26

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» томонидан Шўртан регионида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди

    08.12.2022, 19:33

    Тошкент вилоятида айрим ЙҲХБ ходимлари 3 ойдан бери маош олмагани аниқланди

    08.12.2022, 19:27

    Қашқадарёда 6 та дарахтни қўпориб ташлаган шахс жаримага тортилди

    08.12.2022, 19:13

    Сурхондарё вилояти делегацияси амалий сафар билан Россиянинг Томск вилояти ва Олтой ўлкасида бўлди

    08.12.2022, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.