• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» томонидан Шўртан регионида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди

    Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида 7 декабрь куни энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда қўйилган топшириқларидан келиб чиқиб «Ўзбекнефтгаз» АЖда тезкор штаб ташкил этилди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жойларда табиий газ қазиб чиқаришни ошириш, ишлаб чиқариш қувватларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар назорати кучайтирилди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Бугун бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда табиий газ захираларини ошириш дастурлари ва геолого-техник тадбирлар ижроси бўйича ўрганиш ўтказмоқди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Дастлаб «Шўртан» конида жойлашган сиқув компрессор станциялари 1-,2-навбатларига борилиб, 7 декабрь куни электр энергияси қисқа узилишидан сўнг қайта ишга туширилган газ ҳайдаш агрегатларининг иш фаолияти жойидан ўрганилди.

    «Uzbekistan GTL» заводида мавжуд электр генерацияси ишлаб чиқариш қувватларидан сиқув компрессор станцияларини электр энергияси билан таъминлашда қуввати 35 кВ бўлган ҳаво линияси қуриш бўйича бошланган лойиҳани жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Ташриф давомида «Шўртан» конида углеводородлар захирасини ўстириш йўналишида чуқур қатламларнинг истиқболлилигини ўрганиш бўйича «Терриген-1» излов-қидирув қудуғида ва «Шўртан» 361-, 362-, 393-сонли ишлатиш қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишилди.

    Шундан сўнг геологик-излов қидирув дастури доирасида «Ниёз» истиқболли майдонида бурғилаш ишлари натижасида саноат миқёсида табиий газ оқими олинган 2-сонли қудуқни ўзлаштириш учун 26 км узунликдаги газ қувурини қуриш жараёнлари ўрганилди.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Қурилиш майдонида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича геолого-техник тадбирларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тингланди ва «Шўртан» бошқармасида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларни таъминлаш бўйича бошқармаси ва тегишли департамент раҳбарларига топшириқлар берилди.

    Бошқарув раиси қудуқларда вахта усулида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар билан суҳбатлашиб, аввало мана шундай совуқ об-ҳаво шароитида таббий газ қазиб чиқарилиши йўлида меҳнат қилаётгани учун миннатдорлик билдирди ва уларнинг барчасини 8 декабрь — Конституция қабул қилинганининг 30 йиллик байрами билан табриклади.

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Фото: «Ўзбекнефтгаз»

    Шунингдек, куз-қиш мавсумида табиий газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган геолого-техник тадбирлар ижросини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича «Шўртан» бошқармаси ва бошқа корхоналарда тезкор штабларни тузиб, 24/7 режимида иш фаолиятини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

    Маълумот учун, 2022 йилнинг йилнинг ўтган даврда «Шўртан» бошқармасида геолого-техник тадбирлар доирасида 16 янги ишлатиш қудуқлари бурғиланди, 116 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди, 6 та технологик объектлар ишга туширилди. Натижада тадбирлар ҳисобидан 363,9 млн куб метр газ ва 6,9 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    08.12.2022, 19:33   Изоҳ (1)   11743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. shamsiddinovkamoliddin783@gmail.com / 08.12.2022, 21:38

      Хамаси булмаган гап йолгон оддий халкни кийнаш йукорида утирган амалдор кайердан билсин уйида гази бор иссик зона маза килиб яшаб йурипти оддий халк Билан нима ищи бор бу журналистлар еса шуларга сотилган оддий халкни мувозанатга ушлаш учун йолгон гаплар гапиришади. Мана хозир Бустонлик тумани Газалкент Шахри Думалок мфйда газ учгани 10кундан утган туманга мурожоат килсак булади дейди качон газ булади жонгаям тегиб Кети газ буладими йукми

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида айрим ЙҲХБ ходимлари 3 ойдан бери маош олмагани аниқланди

    08.12.2022, 19:27

    Қашқадарёда 6 та дарахтни қўпориб ташлаган шахс жаримага тортилди

    08.12.2022, 19:13

    Сурхондарё вилояти делегацияси амалий сафар билан Россиянинг Томск вилояти ва Олтой ўлкасида бўлди

    08.12.2022, 18:30

    Россия қурилиш ва ёғоч маҳсулотларини Ўзбекистонга арзон нархда етказиб беради

    08.12.2022, 16:59

    Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди

    08.12.2022, 16:22

    «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги газ келишувида сиёсий шартлар йўқ» — Песков вазир Мирзамаҳмудовнинг сўзларини тасдиқлади

    08.12.2022, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.