Ўзбекистон кир ювиш машиналарини асосан Россиядан импорт қилмоқда
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида хориждан қиймати 41 миллион долларга тенг бўлган 215,6 минг дона кир ювиш машинаси импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кир ювиш машинаси импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 35 мингтага ошган.
Ўзбекистон 10 ойда энг кўп кир ювиш машинасини импорт қилган давлатлар:
- Россия – 110,3 минг дона;
- Қирғизистон – 55,2 минг дона;
- Хитой – 41,4 минг дона;
- Туркия – 6,7 минг дона;
- Молдова – 800 дона;
- Беларусь – 594 дона.
- Ўзбекистон 10 ойда 139,5 мингта чангютгич импорт қилди
- Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга телефон экспорт қилгани маълум бўлди
- Ўзбекистон 10 ойда қанча газ плита импорт қилгани маълум бўлди
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар