Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимларининг айримлари 3 ойдан буён ойлик маошини олмагани билан боғлиқ хабар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазият ички ишлар вазири ўринбосари Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Б.Абдуллаев ҳамда ЙҲХХ бошлиғи О.Саидовнинг назоратига олинди. Кечиктирилган маошлар бугуннинг ўзида ходимларга тўлаб берилиши таъминланади.
Шунингдек, ойлик маош тўланиши бўйича вазифаларни бажарувчи ходимлар томонидан сусткашликка йўл қўйилгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
Изоҳ (0)