Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий банк томонидан «Банк тизимида киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тезкор огоҳлантириш ахборот тизими» ишга туширилди

Фото: «cert.cbu.uz»

Фото: «cert.cbu.uz»

Веб-сайт фаолияти тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида аниқланган кибертаҳдидлар ҳамда банк тизимида киберхавфсизлик инсидентларини олдини олиш тўғрисида огоҳлантиришлар бериб бориш мақсадида амалга оширилган. 

Марказий банк «CERT-CBU» киберхавфсизлик марказининг «cert.cbu.uz» веб-сайти қуйидаги бўлимлардан иборат:

  • Инсидент ҳақида хабар бериш — банк соҳасида кузатилган киберхавфсизлик инсидентлари тўғрисида Марказий банк «CERT-CBU» киберхавфсизлик марказига хабар бериш;
  • Янгиликлар — киберхавфсизлик соҳасидаги муҳим янгиликлар тўғрисида мақолалар, жаҳонда кузатилаётган киберхавфсизлик инсидентлари тўғрисидаги маълумотлар;
  • Билимлар базаси — киберхавфсизлик соҳасига оид атамаларни ўз ичига олган луғат, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича фойдали маълумотлар, Ўзбекистондаги тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг номи ва савдо белгиси билан очилган сохта ҳаволаларни текшириш.
Қайд этилишича, «cert.cbu.uz» веб-сайти тест режимида ишга туширилган бўлиб, келгусида янги функция ва фойдали бўлган маълумотлар билан тўлдирилиб янада такомиллаштирилиб борилади.

Аввалроқ Марказий банк низоларни судгача ҳал қилиш бўйича янги кенгашни ишга туширганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди