• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада аҳолига газ етказиб бериш учун корхоналар газдан узилганини била туриб норозилик уюштирган ишчилар қамалди

    Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати вилоятдаги саноат корхоналаридан газ узиб қўйилиши оқибатида 10 минглаб аҳоли ишсиз қолаётгани, улар газ улаб берилишини сўраб, кўчага чиқишаётгани айтилган видеохабар юзасидан ўрганиш ўтказди ва ҳолат аслида қандай бўлганига ойдинлик киритди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Ушбу видеомурожаатда Ўзбекистон тумани, «Шўрсув» МФЙдаги «Шўрсув» саноат зонасида жойлашган Albus гипс ишлаб чиқарувчи завод табиий газдан узилгани сабабли заводда ишловчи ишчилар видеомурожаат орқали ўз эътирозларини билдирган.

    Республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши ва энергия тақчиллиги объектив ҳолати келиб чиққанлиги муносабати билан саноат корхоналарига газ етказиб бериш қатъий чекланган. Ушбу чоралар қаторида «Шўрсув» шаҳарчасидаги Albus Cement Group заводидан ташқари, мазкур ҳудуддаги «Турон Эко Цемент», «Турон ПФК», «Шаффофцемент саноат», «Қурулиш ашё Сифат» МЧЖларга қарашли ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённомасига асосан 27 ноябрь куни табиий газ тармоғидан муҳрлаш йўли орқали узилган. Газни узиш юзасидан асослар мазкур завод ва газ етказиб берувчи корхона ўртасида тузилган шартномада ҳам кўрсатилган.

    Маълум бўлишича, 29 ноябрь куни туман газ идораси масъул ходимлари томонидан Albus заводига уланган газ тармоғи текширилганда, ушбу завод ўзбошимчалик билан қайтадан газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани аниқланган ва далолатнома тузилиб, газ қувуридан яна бир бор кесиб қўйилган.

    Юзага келган объектив мураккаб шароитни тўғри тушунган ҳолда Albus Cement Group’дан ташқари бошқа юқоридаги корхоналар муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтган. Шундай бўлса-да, газ етказиб беришдаги объектив ҳолатдан завод директори, бошқарувчиларнинг ҳам тўлиқ хабари бўлиб туриб, 6 декабрь куни завод иш юритувчиси А.Т. ва 20 га яқин ишчи завод фаолияти тўхтаганлигидан норозилигини билдириш учун олдиндан қилинган режа ва таклиф қилинган учинчи шахслар иштирокида намойиш ташкиллаштирилган.

    Ушбу намойишда ходимлар келишувга кўра атайин эҳтиросли сўзлар, чалғитувчи гаплар ва кескинлик ёрдамида, шунингдек, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар орқали ўз мурожаатларини етказишган ва видеомурожаат олдиндан ушбу ҳолатни тасвирга олишга таклиф қилинган инсонлар иштирокида Telegram’даги «Олимжон Ҳайдаров» каналида эълон қилинган.

    Ҳолат юзасидан заводнинг етти нафар ишчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 201-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга берилган. Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 7 декабрь куни ҳуқуқбузарларнинг бир нафарига 10 сутка, олти нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

    Шунингдек, тарқатилган видеода ва унга берилган изоҳларда бошқа заводларда газ ўчирилмагани, бу масалага мансабдор шахсларнинг алоқаси борлиги ва 10 минглаб ишчилар ишсиз қолаётгани важи келтириб, ноаниқ ва ҳақиқатга мос бўлмаган ахборот ҳам тарқатилган. Жумладан, «Шўрсув» ҳудудидаги Knauf корхонасининг табиий гази узилмагани айтиб ўтилган, лекин ҳақиқатда Knauf корхонаси 29 ноябрдан бошлаб табиий газ олмаётганини газ корхоналари тасдиқлаган.

    Бундан ташқари, Albus Cement Group табиий газдан узилиши оқибатида 10 мингга яқин ишчилар ишсиз қолгани юзасидан келтирилган важлари асоссиз бўлиб, ушбу корхонада 241 та ишчи ходимлар ишлаши аниқланган. Яъни, мазкур ахборотларни атайин асосий мурожаатга аралаштириш орқали, видеотасвир аудиториясини кенгайтириш ва давлат органларини обрўсизлантириш мақсад қилинган.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддасига асосан жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу йўналишдаги ҳаракатларга аниқлик киритиш ва таҳлил қилиш ишлари давом этмоқда.

     

    Мавзуга доир:

    • «Ҳозир барча кучларни аҳолига газ етказиб беришга сафарбар қилганмиз» — «Ҳудудгазтаъминот» раҳбари
    • «Аҳолига йўналтириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газ етказилиши тўхтатилган» — «Ҳудудгазтаъминот» раҳбари
    09.12.2022, 16:18   Изоҳ (0)   24880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хориждан табиий газ импорти йўлга қўйилса, Ўзбекистондаги энергия соҳасидаги муаммолар тўлиқ бартараф этиладими?

    09.12.2022, 15:32

    Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда

    09.12.2022, 15:07

    Олмалиқдаги корхона 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    09.12.2022, 14:44

    Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди

    09.12.2022, 14:23

    Вазирлик икки журналистни ИИБга чақириш раҳбариятнинг шахсий ташаббуси бўлганини аниқлади. Уларга танбеҳ берилган

    09.12.2022, 14:01

    Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

    09.12.2022, 13:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.