Марказий банк томонидан «Банк тизимида киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тезкор огоҳлантириш ахборот тизими» ишга туширилди.
Веб-сайт фаолияти тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида аниқланган кибертаҳдидлар ҳамда банк тизимида киберхавфсизлик инсидентларини олдини олиш тўғрисида огоҳлантиришлар бериб бориш мақсадида амалга оширилган.
Марказий банк «CERT-CBU» киберхавфсизлик марказининг «cert.cbu.uz» веб-сайти қуйидаги бўлимлардан иборат:
- Инсидент ҳақида хабар бериш — банк соҳасида кузатилган киберхавфсизлик инсидентлари тўғрисида Марказий банк «CERT-CBU» киберхавфсизлик марказига хабар бериш;
- Янгиликлар — киберхавфсизлик соҳасидаги муҳим янгиликлар тўғрисида мақолалар, жаҳонда кузатилаётган киберхавфсизлик инсидентлари тўғрисидаги маълумотлар;
- Билимлар базаси — киберхавфсизлик соҳасига оид атамаларни ўз ичига олган луғат, киберхавфсизликни таъминлаш бўйича фойдали маълумотлар, Ўзбекистондаги тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг номи ва савдо белгиси билан очилган сохта ҳаволаларни текшириш.
Аввалроқ Марказий банк низоларни судгача ҳал қилиш бўйича янги кенгашни ишга туширганди.
Изоҳ (0)