Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО мамлакатлари Афғонистон армиясини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилган фондда қолган маблағларни Украинага бериш имкониятини ўрганмоқда. Киев аввалроқ альянсга мурожаат қилиб, 3,4 миллиард долларнинг бир қисмини олиш масаласини кўриб чиқишни сўраганди. Бу ҳақда Politico беш нафар Ғарб мансабдорларига таяниб хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Афғонистон маблағларини қайта тақсимлаш имконияти умуман олганда, НАТО ичкарисида келишмовчиликларни келтириб чиқармайди, бироқ Украинага қандай ҳажмдаги кўмак ажратилиши зарурлиги борасида зиддиятлар юзага келади. Айниқса, бу масала инфляциянинг юқори даражаси ва ёнилғининг қимматлашуви фонида рецессия кутилаётгани туфайли юзага келмоқда.

Афғонистон миллий армияси Мақсадли фондидаги маблағларнинг қайта тақсимланиши НАТОда бир ойдан ортиқ вақт муҳокама қилинди, шу жумладан, октябрь ойида Брюсселдаги учрашув чоғида ҳам. Фонд музлатиб қўйилган бўлиб, альянс маблағларни алоҳида давлатларга қайтариш ёки уларни бошқа жойга кўчириб, ҳар бир донор мамлакатга маблағлар тақдирини мустақил ҳал қилиш имкониятини бериш механизми устида ишлаётганди.

Хусусан, «афғон» маблағларининг бир қисмини Киевга йўналтиришни Литва Мудофаа вазирлиги таклиф этганди, гап 2,876 миллион доллар ҳақида бормоқда. Бундан ташқари Нидерландия ТИВ мамлакат фондга 134 миллион доллар киритганини ва бу сумманинг камида бир қисми Украинага берилиши кераклигини маълум қилди.

Афғонистон миллий армияси Мақсадли фонди республика хавфсизлик кучларига кўмак бўйича учта фонднинг биттаси бўлиб, у 2007 йилда НАТО бошқаруви остида тузилган. Иккинчи фондга БМТ, учинчисига эса АҚШ раҳбарлик қилган.

НАТОнинг 2018 йилги саммитида альянс аъзолари фондни 2024 йилгача молиялаштиришга тайёрлигини тасдиқлади, ўтган йил февралига келиб, унинг ҳажми 3,4 миллиард долларга етди.

Бироқ ўтган йил августида Афғонистонда ҳокимият «Толибон» гуруҳи томонидан эгаллаб олингач, фонддан тўловлар музлатиб қўйилди. Бундан ташқари, АҚШ Афғонистонни НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи мақомидан маҳрум этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди