Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинани Запорожье атом электр станциясига қилинган ҳужумларда айблади ва буни «ядровий терроризм» деб баҳолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Шойгунинг сўзларига кўра, Россия атом электр станцияси хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўрмоқда, Украина эса уни мақсадли равишда ўққа тутишда давом этиб, «ядровий фалокат таҳдиди кўринишини яратишга интилмоқда».

Мудофаа вазири, шунингдек, у сўнгги икки ҳафта ичида Украина объектига 33 та йирик калибрли ракета отганини, уларнинг аксарияти Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тутиб олинганини айтди.

«Украина қўшинларининг бу ҳужумларини ядровий терроризм деб баҳолаймиз», — дейди Шойгу.

Вазир ноябрь ойида Украина 8,3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 460 дан ортиқ техникани йўқотганини қўшимча қилди. Украина уруш бошидан буён 10—13 минг нафар аскари ҳалок бўлганини маълум қилган. Еврокомиссия эса Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлганини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди