• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналар истеъмолдан чиқарилиши мумкин

    Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналарни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш таклиф этилди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унинг билдиришича, 9 июль куни очиқ ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда давлат раҳбари билан бир қатор тавсия ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

    “40-50 йиллик автомашиналарни босқичма-босқич истеъмолдан чиқариш — жуда тўғри таклиф. Ҳатто бу чекловни 25-30 йилга тушириш ҳам нотўғри бўлмайди, деб ўйлайман. Фақат машинани алмаштириш учун қулай таклифлар бўлиши керак”, деб ёзди депутат.

    Видеоселектор йиғилишида вазирлик ва ҳокимлик бинолари олдига машинасини “парковка” қилган ходимлар жазоланиши маълум қилинганди. Алишер Қодиров давлат хизмат автоларига алоҳида эътиборни тақиқлашни маъқуллаб, тартиб ҳаммага бир бўлиш кераклигини айтди.

    Йиғилишда “Сурункали қоидабузарлар” дастури ишга туширилиши, қарама-қарши ҳаракатланиш, чироқнинг қизил рангида ўтиш бир ой ичида 2 марта содир этилса ёки тезлик 5 марта оширилса 1 йилгача жаримадан чегирма берилмаслиги ҳам маълум қилинганди. Алишер Қодировнинг фикрича, тезлик учун чеклов жой, вақт ва заруратига қараб белгиланиши керак.

    “Масалан, магистрал йўл, масофа узоқ, аҳоли яшаш пункти эмас, нега 130 юриш мумкинмас?  Қизилда ўтиш, чекланган жойда икки карра тез юриш, авария хавфи яратиб қасддан тартибсиз ҳаракат… марҳамат, аёвсиз жаримани босиш керак, лекин айрим жазолар бўйича ҳайдовчиларнинг ҳам фикри билан қизиқиш зарур”, дейди депутат.

    У Ички ишлар тизими ходимларини тайёрлаш бўйича ташаббусни ўринли ва оғриқли муаммо деб атади.

    “Бу соҳада ишини яхши биладиган, ўқиган, ҳар томонлама жамиятга намуна бўладиган қоракўзлар ишлаши керак, вазирликдаги мансабдорнинг жиян ёки ҳамқишлоқлари эмас. Жамият формадаги ходимлар билан фахрланиши керак”, дейди “Миллий тикланиш” раҳбари.

    Алишер Қодировнинг маълум қилишича, эндиликда қонунларни ўзгартириш бўйича маслаҳатлашувлар бошланади.

    2030 йилга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида “Евро – 5” ва ундан юқори стандартларига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чеклаш ҳам кўзда тутилган.

    10 июл, 11:55   Изоҳ (0)   4888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #эски автомашиналар#чеклов#Алишер Қодиров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Аварияда кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак” — президент

    9 июл, 15:52

    Ўзбекистонда  бир ойда икки марта қарама-қарши ёки қизил чироқда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримадан чегирма олмайди 

    9 июл, 16:37

    “Рулда кетаётиб 15-20 дақиқа тирбандликда турдим”—президент ички ишлар вазирига танбеҳ берди

    9 июл, 17:03

    Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани қайд этилди

    9 июл, 18:03

    Вазирлик ва ҳокимлик бинолари олдига машинасини “парковка” қилган ходимлар жазоланади — президент 

    9 июл, 17:51
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.