Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ноябрь ойида Европа Иттифоқи давлатлари Россия энергиясига қарамликни камайтириш учун газга бўлган талабни беш йиллик ўртача кўрсаткичга нисбатан чоракка камайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, ноябрь ойида Европанинг ушбу турдаги ёқилғи истеъмолчиси Германия ва Италияда газга бўлган талаб мос равишда 23 ва 21 фоизга камайди.

Франция ва Испанияда бу кўрсаткич 20 фоизга, Нидерландияда эса 33 фоиздан кўпроққа камайди.

Ноодатий иссиқ куз ойлари, шунингдек, газ нархининг сезиларли даражада ошиши талабнинг пасайишига ёрдам берди.

Саноат бозор нархларининг аниқ белгиланиши ҳисобига истеъмолни босқичма-босқич мутаносиб равишда камайтиришга эришмоқда. Нархнинг юқорилиги бу турдаги ёқилғига талабни рағбатлантирмайди, — деди ИCIS таҳлилчиси Том Марзек-Мансер.

Мутахассисларнинг фикрича, келажакда Европа газга бўлган талабни янада камайтириши ва шу билан бирга узоқ муддатли танқисликнинг олдини олиш учун суюлтирилган газ (LNG) импортини ошириши керак.

ИCIS ҳисоботида қайд этилишича, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ноябрь ойида рекорд даражадаги 11,14 миллион тонна LNG импорт қилган ва декабрда яна 12 миллион тоннадан ортиқ хом ашё сотиб олади.

Аввалроқ нарх чегарасини жорий этиш муҳокамалари сабаб Европада газ нархи кўтарилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди