Бугун, 5 декабрь куни Ямал—Европа қувури орқали Германиядан Польшага газ етказиб бериш ҳажми нолга тушди. Бу ҳақда Gascade оператори маълумотларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бунгача 1,305 миллион кВт/соат ҳажмида етказиб бериш амалга оширилган. Ушбу ҳажмнинг нолга тушиб кетишига нима сабаб бўлганлиги номаълум.
Ямал—Европа трансмиллий газ қувури тўртта давлатдан ўтади: Россия, Беларусь, Польша ва Германия.
Ноябрь ойида Польша ҳукумати газ қувурининг мамлакатдаги оператори Europol Газдаги «Газпром» улушини қайтариб олишга қарор қилган.
«Газпром» ва Польшанинг ПГНиГ компаниялари Europol Газнинг 48 фоизига, PKN Orlen эса яна 4 фоизга эгалик қилади.
Аввалроқ «Газпром»нинг МДҲдан ташқари давлатларга экспорти йил бошидан буён ярмига камайгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)