Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми жорий йилнинг ўн ойида 2,8 млрд долларни (2021 йилнинг мос даврида 2 млрд доллар) ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
2021 йилнинг январь–октябрь ойларида жами импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 10 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 1,5 фоизга кўпайиб, 11,5 фоизни ташкил этди.
2022 йилнинг январь–октябрь ойларида 106 мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган.
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга давлатлар:
Ўн ойда Ўзбекистон энг кўп буғдой импорт қилган — 595,2 млн доллар. Бу кўрсаткич жами импорт кўрсаткичига нисбатан 21,1 фоиз бўлган.
Хом шакарқамиш импорти 402,3 млн долларни ташкил этиб, жами импортга нисбатан 14,3 фоиз бўлган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)