Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Корея халқ армияси Бош штаби ҳарбийларга Жанубий Корея ва АҚШ томонидан чегара яқинида отилган ўқларга жавобан, артиллериядан ўт очишни буюрди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

Архив

Архив
Фото: Yonhap

Шимолий Корея ҳарбийлари Сеулни фронт яқинидаги ҳудудларда баравар ўт очиш реактив тизимлари ва гаубицалардан ўқ отишда айблади. «Биз жиддий огоҳлантириш бериш учун зудлик билан олд артиллерия қисмларига денгиз томонга қарата артиллериядан ўт очишни буюрдик», — деди Бош штаб вакили Жанубни «провокацион ҳаракатлар»ни тезликда бас қилишга чақириб.

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машғулотлари Сеулдан 71 км шимоли-шарқда, Чхорвон уездида бўлиб ўтмоқда.

Шимолий Корея аввалроқ манёврларга жавобан, шарқий ва ғарбий қирғоқ яқинидан денгиз томонга қарата 130 та артиллерия снарядларини учирганди.

Аввалроқ АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг бир қатор амалдорларига нисбатан санкциялар жорий қилганди. Бу амалдорлар КХДРнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш дастурларига алоқадор.

Сўнгги санкциялар Шимолий Кореянинг 18 ноябрда ўтказган халқаро баллистик ракеталар синови фонида жорий қилинмоқда. КХДР йил бошидан бери 60 дан ортиқ ракета синовларини ўтказди, бу эса унинг 2017 йилдан буён тўхтатиб қўйилган ядровий қурол синовларини қайта бошлаши мумкинлигидан хавотир уйғотмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади