Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Оксфорд луғати талқинига кўра, 2022 йил сўзи «гоблин режими» (goblin mode) ибораси бўлди. Бу ҳақда Оксфорд университети матбуот хизмати хабар бермоқда. 2022 йилда йил сўзи биринчи марта овоз бериш йўли билан танлаб олинди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Луғат маълумотларига кўра, гоблин моде тушунчаси — ўз хоҳиш-истаклари фойдасига жамоатчиликнинг ўзига нисбатан умидларидан воз кечиш концепцияси.

Атаманинг пайдо бўлиши 2009—2020 йилларга бориб тақалади, аммо дунё коронавирус пандемияси туфайли киритилган локдаунлардан кейин қайта тикланишни бошлагач, у фаол муомалага кирди. Ибора «нормал ҳаётга» қайтишдан бош тортишни ифодалай бошлади.

Иккинчи ўринни «метаолам» сўзи эгаллади. У биз гапириб келган келажак бу йил одатий воқеликка айланганини кўрсатади — виртуал реалликда гибрид ишдан тортиб ахлоқ ҳақидаги мунозараларгача. Ушбу сўздан фойдаланиш октябрь ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт марта ошган.

Учинчи ўринда эса #IStandWith хештеги жойлашди, у «фаоллик ва ажралиш» тимсоли бўлиб, бирон ҳодиса ёки одамни қўллаб-қувватлашни ифодалашда ишлатилади. Унинг қўлланилиши асосан Украинадаги вазият ҳамда америкалик актёрлар Жонни Депп ва Эмбер Хёрд ўртасидаги суд билан боғлиқдир.

Ўтган йили Оксфорд луғати тузувчилари йил сўзи сифатида вах сўзини танлаган эди («вакцина», «вакцинация», «вакцина олиш» маъноларини англатади). Ўша йили у 2020 йилга нисбатан 72 марта кўпроқ қўлланилган эди.

1 ноябрь куни Британиянинг Collins English Dictionary инглиз тили луғати Permacrisis сўзини жорий йил сўзи деб эълон қилган эди. У Permanent (доимий) ва crisis (инқироз) сўзларидан ҳосил бўлган бўлиб, «беқарорлик ва таҳликалиликнинг узоқ даври» деган маънони билдиради.

Шунингдек, Американинг Merriam-Webster изоҳли луғати «gaslighting» («газлайтинг») сўзини 2022 йил сўзи деб эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади