Брюсселда Россияга қарши санкцияларнинг янги — уруш бошидан буён тўққизинчи пакетини киритиш муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Politico.
Нашр қайд этишича, 3—4 декабрь кунлари Еврокомиссия Евроиттифоққа аъзо мамлакатлар билан бу масалада маслаҳатлашувлар ўтказган. Технологиялар, молия ва матбуот соҳасидаги 180 тагача позиция санкцияларга учраши мумкин.
Бир нечта дипломатлар Politico’га маълум қилишича, санкциялар бўйича келишувларга «нисбатан тезкорлик билан» — келаси ҳафтага белгиланган Евроиттифоқ саммитигача эришилиши мумкин.
Санкцияларнинг саккизинчи пакети Евроиттифоқ томонидан октябрь бошида тасдиқланган эди. Унга, хусусан, нефть нархига юқаро чегара, шунингдек, криптоҳамёнга нисбатан тақиқ ва Россиядан қарийб етти миллиард долларлик импортга чекловлар кирган эди.
Изоҳ (0)