Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 нимчорак финалида Франция ва Польша терма жамоалари 4 декабрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида голга тортадиган қатор вазиятлар бўлди. Ҳисоб 44-дақиқага келиб очилди: Оливье Жиру французларни олдинга олиб чиқди.

74-дақиқасида Килиан Мбаппе жамоасининг иккинчи голини урди. Сўнгги дақиқаларда Мбаппе дублни расмийлаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгида Роберт Левандовски пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа Франция Жаҳон Чемпионатининг чорак финалига йўл олди. Унда «учранглилар» Англия—Сенегал учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

ЖЧ—2022

1/8 финал баҳси

4 декабрь, якшанба

Франция — Польша 3:1

Голлар: 1:0 – 44 Жиру, 2:0 – 74 Мбаппе, 3:0 – 90+1 Мбаппе, 3:1 – 90+9, пенальти Левандовски.

Франция: Льорис, Кунде (Дисаси, 90), Варан, Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени (Фофана, 66), Жиру (Тюрам, 76), Гризманн, Дембеле (Коман, 76), Мбаппе.

Польша: Шченсни, Кеш, Глик, Кивер (Беднарек, 87), Берешински, Камински (Залевски, 71), Франковски (Гросицки, 87), Криховяк (Белик, 71), Зелиньски, Шимански (Милик, 64), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Тчуамени (31), Берешински (47), Кеш (88).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж