Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин Украинада урушни тўхтатишга қизиқиш билдирган тақдирда у билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Байден Франция етакчиси Эммануэль Макрон билан учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Агар Путин урушга нуқта қўйиш усулини топишга ҳақиқатан ҳам қизиқаётган бўлса, у билан гаплашишга тайёрман. Ҳозирча мен буни кўрмаяпман», — деди Байден яқин вақтларда Россия президенти билан мулоқот қилишни режалаштирмаганини таъкидлаб.

Байденнинг сўзларига кўра, агар Россия урушни тугатишга қизиқиш билдирса, АҚШ президенти Франция ва НАТО бўйича бошқа иттифоқдошлари билан маслаҳатлашувлардан кейин музокаралар столига ўтиришдан мамнун бўлади.

Байден Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини «носоғлом» деб атади ва Путинда урушни тугатишнинг ягона оқилона усули борлигини, у ҳам бўлса, Украинадан «кетиш» эканини таъкидлади. «Лекин у бундай қилмоқчи эмас, шекилли. У бундай қилмаётгани эвазига жуда катта бадал тўлаяпти. У Украинанинг тинч аҳолиси иштирокида ақлга тўғри келмайдиган қирғин ўтказмоқда», — дея қўшиб қўйди АҚШ президенти.

Ўз навбатида, Макрон Украинада яқин ҳафталар ва ойлар ичида вазиятнинг боришига қараб, Россия ва Украина ўртасидаги эҳтимолий музокаралар муддатлари ҳақида гапириш мумкин бўлади, деди. Унинг фикрича, иттифоқчилар украиналикларни Россия билан ўзлари учун номақбул бўлган муросага боришга ундамаслиги керак.

Матбуот анжумани чоғида Байден ва Макрон АҚШ ва Франция Россия ва Путинни Украина ва «қолган дунё» билан уруш учун жавобгарликка тортиш бўйича қатъиятга тўлалигини айтди. Мамлакатлар етакчилари Киевни қўллаб-қувватлашини ва қанча керак бўлса, шунча ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади.

1 декабрь куни Кремль йил охиригача Россия ва АҚШ ўртасида мулоқотлар режалаштирилмаётганини маълум қилди. Ўз навбатида, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлашича, Москва ҳеч қачон Вашингтон билан музокаралардан қочмаган, аммо ҳозирча «қандайдир муҳим ғояларни эшитмаяпти».

Ноябрь охирида Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан ҳар қандай музокаралар яширинча эмас, оммага ошкора ҳолатда ўтиши кераклигини айтганди. Унинг офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк фронтдаги жорий вазият фонида музокараларни бошлаш Украина таслим бўлганини билдиришини таъкидлади.

 

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов