Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Еврокомиссия Европа Иттифоқи мамлакатларига Россия нефти нархини бир баррель учун 60 доллар қилиб белгилашни таклиф қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Чора кучга кириши учун блокка аъзо 27 давлатнинг барчаси таклифни тасдиқлаши керак. Нашр суҳбатдошларига кўра, ЕИга аъзо давлатлар ўртасида баррель учун 60 доллар даражаси бўйича консенсус аллақачон мавжуд ва Европа Иттифоқи нарх чегараси шу даражада белгиланишига ишонади.

ЕИ G7 мамлакатлари билан биргаликда Россия нефтига чегара нархини белгилашга келишиб олгани сабабли, Европа давлатларининг қарори ҳам G7 томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Нарх чегараси Европа Иттифоқининг Россия нефтини денгиз орқали импорт қилишга қўйган эмбаргоси ​​билан бирга 5 декабрдан кучга кириши керак.

Таъкидланишича, мазкур чора Кремлнинг нефть даромадларини қисқартириш ва глобал таъминотни барқарор сақлашга қаратилган.

Мавзуга доир: Россия нефтининг нархи Европа Иттифоқи таклиф қилган чегарадан ҳам пастроққа тушиб кетди — Bloomberg

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?