Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг декабри нисбатан совуқ ҳаво билан бошланди. Бу ойда об-ҳаво ҳақиқатан ҳам қишки бўладими ёки сўнгги йилларда декабрда кузатилаётган илиқ даражали об-ҳаво ҳукм сурадими? «Ўзгидромет» бу борадаги прогнозини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, 1 декабрдан ҳароратнинг пасайиши бошланди ва 3—5 декабрга келиб республика ҳудудининг катта қисмида кечалари 4-7 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража илиққача, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача, шимолда кечалари 10-13 даража совуққача, кундуз кунлари 4-7 даража совуққача пасаяди.

Ҳатто республиканинг энг жанубий қисмида ҳам совуқ бўлади, ҳарорат кечалари 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 3-6 даража илиққача пасаяди. Совуқ об-ҳаво деярли декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача сақланиб туради.

Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5—10 декабрь кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Декабрнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида меъёрий қийматларга яқин бўлган фонда ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг декабрь ойи охирги 20 йил ичида энг илиқ йил бўлди. Ушбу давр учун 2002, 2011 ва 2020 йилларнинг декабрь ойлари эса энг совуқ бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди