Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳозирда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш учун фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бош мутахассиси Алижон Алиев «Дарё»га берган интервьюсида маълум қилди.

Алижон Алиев

Алижон Алиев
Фото: «Дарё»

Бугун, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишининг хусусий секторга таъсири бўйича давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида Алижон Алиев ЖСТга аъзолик борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ҳозир ЖСТга аъзо давлатлар билан фаол музокаралар олиб борилмоқда. Бунда қатор масалалар муҳокама қилиняпти. Музокараларга халқаро экспертларни жалб этганмиз, улар бизга ёрдам бермоқда. Масалан, бугунги тадбир ҳам БМТ тараққиёт дастури ва ЖСТ котибияти кўмаги билан ўтказилмоқда.

ЖСТга қўшилиш учун миллий қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритиш, иқтисодий тармоқларни ривожлантириш учун қатор илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарур. Бугунги кунда биздаги энг илғор соҳалар ҳисобланадиган электротехника, кимё саноати, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги йўналишларида ЖСТга қўшилиш оқибатларини баҳолаш юзасидан халқаро экспертлар билан илмий тадқиқот ишларини олиб боряпмиз.

ЖСТга аъзо бўлиш орқали бизда янги турдаги маҳсулотларни етиштириш имконияти пайдо бўлади. Турли соҳаларда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш кўлами ҳам кенгаяди. Энг асосийси, ЖСТ бизга инвестицион муҳитни яхшилашга, экспорт бозорларимизни диверсификация қилишга катта ёрдам беради. Бу ўз-ўзидан экспорт ҳажмининг ошишига олиб келади.

ЖСТга аъзо бўлиш бўйича аниқ бир вақтни тахмин қилиш қийин. Чунки бу ташкилотга фақатгина музокаралар орқалигина қўшила оламиз. Ҳозир Ўзбекистон фаол музокаралар жараёнида.

Алижон Алиевнинг қўшимча қилишича, ЖСТга учта таснифдан бирига мос келиш орқали аъзо бўлиш мумкин.

«Ҳозирда ЖСТга 164 та давлат аъзо. Бу ташкилотга 3 тасниф асосида, яъни ривожланган, ривожланаётган ва энг кам ривожланган давлатлар мақомида қўшилиш мумкин. Биз ривожланаётган давлат мақомида қўшилишга интиляпмиз. Бунда бизга қатор имкониятлар очилади. Масалан, ўтиш даврига узоқроқ вақт берилади. ЖСТга қўшилсак, халқаро савдо тизимида ўз овозимизга эга бўламиз. Халқаро қарорлар қабул қилишда Ўзбекистон овози ҳам инобатга олинади», – деди вазирлик вакили.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)