Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралия терма жамоаси ЖЧ—2022 гуруҳ босқичининг 3-турида Данияни 1:0 ҳисобида енгиб, 1/8 финалга йўлланма олди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Грем Арнольд шогирдлари D гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. «Кенгурулар» Франция билан бир хил очко тўплади, бироқ тўплар фарқидаги тафовут сабаб иккинчи ўринда қайд этилди.

Шу тариқа Австралия 2006 йилдан бери илк бор ва ўз тарихида иккинчи марта Жаҳон Чемпионати нимчорак финалига чиқди. Ўшанда жамоа 1/8 финалда Италияга тўқнаш келганди. Бўлажак чемпион иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Франческо Тоттининг пенальтидан урган голи эвазига ютиб кетганди.

Австралия мундиал 1-турида ўз дарвозасидан тўртта гол олиб чиқиб, йирик ҳисобда ютқазган ва якунда плей-офф йўлланмасига эга чиққан тарихдаги учинчи жамоага айланди. Аввалроқ Югославия (1990) ва Украина (2006) ушбу натижани қайд этганди. ОФК вакили дастлабки турда Францияга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Австралиянинг плей-оффдаги рақиби C гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Аргентина бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль