Карлуш Кейруш Эрон бош мураббийлигидан кетганини маълум қилди.
«Йигитлар ва қадри дўстлар! Футболда доимий ғалабалар йўқ, шу ўринда ўз хоҳиш ва иродангни кўрсатиб, ғолиб бўлишга ҳаракат қилиб, бироқ орзуингга эриша олмасанг, бундай уялиш ҳам керак эмас.
Сиз билан фахрланаман, сиз майдонда ва унинг ташқарисида ўзингизни яхши томонлама кўрсата олдингиз.
Ушбу футбол оиласининг бир аъзоси бўлиш мен учун фахр эди. Сиз ҳурматга лойиқсиз. Сизга соғлиқ ва муваффақият тилайман. Раҳмат», — деб ёзади Кейруш.
Португалиялик мутахассис 7 сентябрдан буён Эрон терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Ундан аввал 2011 йилдан 2019 йилгача Эрон бош мураббийи вазифасини бажарган.
Кейруш қўл остида терма жамоа ЖЧ—2022да Англия, АҚШ ва Уэльс билан бир гуруҳдан жой олди ва 3 очко жамғариб, 3-поғонани банд этди.
Изоҳ (0)