Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эстония Мудофаа вазирлиги мамлакатда мингга яқин киши иштирокида дунёдаги энг йирик НАТО Cyber Coalition машғулотлари бошланганини эълон қилди.

Фото: Sababa Security

Фото: Sababa Security

Маълумотларга кўра, машғулотларга Шимолий Атлантика альянсининг 40 дан ортиқ давлати ва унинг ҳамкорлари иштирок этмоқда.

«Машғулотлар давомида НАТО иттифоқчиларининг энергетика инфратузилмаси ва кучларига киберҳужумлар берилиб, уларнинг олди олинади. Машқлар Эстония Мудофаа вазирлиги қошидаги Таллин CР14 киберхавфсизлик бўйича ўқув маркази томонидан олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, иштирокчилар орасида нафақат ҳарбий мутахассислар, балки давлат саноат корхоналари, илмий муассасалар ва алоҳида миллий кибермудофаа тузилмалари вакиллари ҳам бор.

Июль ойида Буюк Британия армиясининг Twitter ва YouTube аккаунтлари хакерлик ҳужумига учраганди. Армиянинг  Twitter саҳифасига 360 000 дан ортиқ киши, YouTube каналига эса 177 000 фойдаланувчи обуна бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов