Коронавирус локдаунларига қарши оммавий норозиликлар Хитойнинг йирик шаҳарларига тарқалди, деб ёзади Daily Mail.
28 ноябрга ўтар кечаси Хитойнинг йирик шаҳарларида мамлакат ҳукумати коронавирусга қарши кураш билан изоҳлаётган қатъий чеклов чораларига қарши оммавий намойишлар давом этди.
Пекинда намойишчилар дипломатик муассасалар жойлашган туманда кўчаларга чиқди, уларнинг кўпчилиги мамлакатдаги цензурага қаршилик белгиси сифатида қўлларида оқ қоғозлар кўтариб олган.
This is from China.
— Anshul Saxena (@AskAnshul) November 27, 2022
Massive protests against Xi Jinping & Communist Party of China (CCP) over its Zero-COVID Policy. pic.twitter.com/p2t7diDpsJ
Одамлар «Карантинни бекор қилинг», «Си Цзиньпин истеъфога чиқсин, Коммунистик партия истеъфога чиқсин», «Шинжонни очинг, Хитойни очинг», «Бизга ПЗР-тестлар керак эмас, бизга эркинлик керак» деган шиорлар ва талаблар билан чиққан. Полиция жалб этилган, неча киши қўлга олингани аниқ эмас.
Норозилик ҳаракатлари Хитойнинг Шанхай, Чэнду, Чунцин, Ухань ва Нанкин каби бошқа мегаполисларида ҳам бўлиб ўтди. Университетларда ҳам норозиликлар кучаймоқда, ижтимоий тармоқлар намойишлар акс этган видеоларга тўлиб кетди.
In a rare surge of protests in China, demonstrators called for the ruling Communist Party and its leader, Xi Jinping, to step down, amid anger at the deaths of at least 10 people in an apartment fire in Xinjiang, presumably during a strict Covid lockdown. https://t.co/7eT7YT4nHw pic.twitter.com/WT54Q0yC1M
— The New York Times (@nytimes) November 27, 2022
Хитой ҳукумати коронавирусга нисбатан «ноль бардошлилик» сиёсатини олиб бормоқда: шаҳарларда бутун бошли даҳалар ёпиб ташланмоқда, касалланганлар билан алоқада бўлган одамлар мажбуран карантинга юборилмоқда, беморлар касалхоналарда изоляция қилинмоқда, мамлакат чегаралари эса аслида ёпиқ бўлиб қолмоқда.
It's going down in China... Massive protests against Covid lockdowns are spreading in major cities across the country 🇨🇳 pic.twitter.com/1J6DJrDhjA
— Citizen Free Press (@CitizenFreePres) November 27, 2022
Норозиликлар Шинжон-Уйғур мухтор туманининг Урумчи шаҳридаги турар-жойлардан бирида ёнғин чиққанидан кейин бошланганди. 24 ноябрь куни юз берган ҳодисада камида ўн киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши жароҳатланганди.
Families in a hi-rise in China were locked into their apartments as their building caught fire. Urumqi, in Xinjiang Province
— Jack Poso 🇺🇸 (@JackPosobiec) November 28, 2022
They burned alive as they couldn't escape and no one could get to them in time
This is directly on the CCP and Xi's Zero-Covid lockdown strategy pic.twitter.com/AWQ4oJA7Qg
Гувоҳлар қайд этишича, локдаун туфайли квартиралар эшиклари ёпиб ташлангани учун, одамлар ташқарига чиқа олмаган, чеклов чоралари сабабли эса қутқарув хизматлари вақтида етиб кела олмаган. Хитой ҳукумати буни рад этмоқда.
Аввалроқ Хитойда кунлик касалланишлар сони пандемия бошидан буён рекорд даражага етгани хабар берилганди. Чунончи, 23 ноябрь куни мамлакатда 31 656 киши касалликка чалинган. South China Morning Post газетаси ёзишича, шу куни Хитойда касалланишлар сони бўйича рекорд ўрнатилган. 24 ноябрь куни эса 32 943 кишида коронавирус аниқланди.
Изоҳ (0)