• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    3800 доллар жарима тўлаган, ЙПХ ходимига бўйсунмаган ва жонли эфирда «қўлга тушганлар». Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмагани учун жазоланган санъаткорлар (видео)

    Машина рулига ўтирган инсон борки, йўл-патруль хизмати ходимлари билан мулоқот қилишига тўғри келади. Албатта, бу яхши. ЙПХ ходимлари сабаб, қанчадан-қанча кўнгилсиз ҳодисаларнинг олди олинади. Санъат вакиллари ҳам баъзида ЙПХ ходимлари билан зиддиятга боради ва қоидабузарликлари учун жаримага тортилади. Қуйида ана шундай санъаткорлар ҳақида сўз юритилади.

    Ҳалима Иброҳимова:  «Топганинг ўлигингга буюрсин»

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Комик актриса Ҳалима Иброҳимова камдан-кам ҳолларда автомобиль бошқаради. Бу вазифани кўп ҳолларда турмуш ўртоғи бажаради. Аммо йўл қоидасини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар унда ҳам бўлиб туради. Масалан, ўтган йили актриса Malibu автомобилида йўл чизиғини босганини видеога олиб, ИИБ га жўнатган инсонлардан ранжигани ҳақидаги видеони Instagram саҳифасига жойлаганди.

    Дурдона Қурбонова жонли эфирда ‘қўлга тушди’

    Фото: Instagram / @durdona_kurbonova

    Фото: Instagram / @durdona_kurbonova

    Актриса Дурдона Қурбонова ўз қилмишини ошкор қиладиган ҳайдовчилардан бири. У шу йилнинг 22 август куни автомобилни бошқариб, Instagram’га видео жойлаган. У суратга олиш майдончасига шошилиб турган вақти машина бошқара туриб рулда пардоз қилиши ҳақида гапирган ва бу орқали йўл қоидаларига амал қилмаслигини сездириб қўйган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб боришган. Актриса йўлдаги қоидабузарлиги учун тегишли тартибда жазоланган.

    Осмон Наврўзов 30 миллион жаримага тортилди

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қорақалпоғистонлик хонанда Осмон Наврўзов тезликни ошириш ва  жарима тўлаш бўйича ҳамиша пешқадам. У йил бошидан буён 30 миллиондан зиёдроқ жарима тўлаганлиги ҳақида айтиб ўтди.

    — Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги ЙПХ ходимлари машинам рақамини яхши билишади. Баъзан тўйга шошилаётганда тезликни оширишга мажбур бўламиз. Жарималарни вақтида тўлаганим учун бироз чегирма қилиб беришган. Йўқса, 50 миллиондан ортиқроқ жарима тўлашим керак эди. Уйимизда «қора хат» келаверганидан кейин дадам машинамга антирадар ўрнатиб берган. Шунда ҳам «қора хат»лар камайгани йўқ, — дейди хонанда Осмон Наврўзов.

    Фарруҳ Раимов: « ‘Қора хат’ кам келади»

    Фото: Instagram / @farruxraimov_

    Фото: Instagram / @farruxraimov_

    Хонанда Фарруҳ Раимов тартибли ҳайдовчилардан бири ҳисобланади. У асосан беглиланган йўл чизиқларини босгани учун жарима тўлагани ҳақида маълумот берди.— Шукрки, уйимизга «қора хат»лар камдан-кам ҳолларда келади. Яқин орада қачон келганини ҳам эслолмайман. Машина бошқаришни эрта бошлаганим учун ёмон ҳайдовчи эмасман, — дейди Фарруҳ Раимов.

    Каниза ЙПХ ходимига бўйсунмади

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Ҳамиша шоу-шувлар гирдобидаги хонанда Каниза ҳам йўл-патруль хизмати ходимлари билан зиддиятга борган. Хонанданинг ЙПХ ходими билан кечган тортишуви ҳам ижтимоий тармоқларга кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Яъни хонанда машинасига тортилган тонировканинг фойдаланиш муддати ўтиб кетганлиги учун жаримага тортилганди.

    Ундан кейин эса хонанданинг ходимга бўйсунмагани учун ходим томонидан ҳужжатлари олиб қўйилган видео ҳам тарқалганди. Хонанда эса унга туҳмат қилишаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

    Дониёр Қаюмовга блогер экани фойда бермади

    Фото: Instagram / @doniyorkayumov1

    Фото: Instagram / @doniyorkayumov1

    Инстаблогер Дониёр Қаюмов машина ойнасини ноқонуний тарзда қорайтиргани учун жаримага тортилган. У йўл-патруль хизмати ходимларига блогер экани ва видеоларида бу соҳа вакилларига ён босиши ҳақида тушунтириб, жаримани енгиллатмоқчи бўлган. Аммо видео сўнггида кўриш мумкинки, унинг машинаси жарима майдончасига олиб борилган.

    Жаноб Расул: «Вилоят йўллари талабга жавоб бермайди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    ЙПХ ходимлари билан тез-тез зиддиятли вазиятларга борадиган хонанда Жаноб Расулнинг видеоси ҳам ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.

    — Бу соҳа вакилларига нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ. Видеода айтиб ўтганимдек, мен ҳам ҳамма қатори фуқароман ва қилган ишим учун жавоб бераман. Фақат баъзида алам қиладигани вилоят йўллари талабга жавоб бермайди ва йўл-патруль хизмати ходимлари қоидага амал қилишни талаб қилишади. Йўл чизиқлари тегишли тартибда чизилмаган бўлса ҳайдовчини айблаш ҳам нотўғри, — дейди хонанда Жаноб Расул.

    Умид Ҳайдаров: «Халқдан узр сўрадим»

    «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаровни ҳам тартибли ҳайдовчи деб бўлмайди. Уни машина рулидаги видеоси ҳам кўплаб баҳс-мунозаларга сабаб бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бу ҳақда ҳеч қаерда изоҳ берганим йўқ. Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Ҳар хил гап сўзлар бўляпти. Ким ҳақ, ким эса ноҳақлиги бўйича тегишли ташкилотлар шуғулланишяпти. Видеони тарқатган инсоннинг устидан ҳеч қаерга шикоят қилганим йўқ. У оила билан эса судда муросага келамиз.Ўша воқеада қилган хатти-ҳаракатим учун эса халқдан узр сўрадим. Одамлардан илтимосим шуки, кўзингиз билан кўрмаган нарсага изоҳ қолдиришдан тийилиш керак. Бўлмаса бу ғийбат бўлиб қолади. Танганинг икки томони бўлганидек, тарқатилган видеони кўриб, бир томонлама хулоса қилиш ярамайди.

    Жасур Умиров: «3800 АҚШ доллари жарима келган»

    Хонанда Жасур Умиров бир пайтлар светафор нима эканлигини билмагани ва йўл қоидаларига бўйсунмагани учун 3800 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — У пайтлари бир кунда 12 тагача тўйларга борардик. Бундай пайтда шошмасликнинг иложи йўқ эди. Ҳайдовчи машинани «учирарди». «Мен-ку, тўйдан 500 АҚШ доллари оламан, сен 50 минг сўм учун ўлиб кетмоқчимисан?» деб ҳазиллашардим. У пайтлари светафор нима эканлигини билмасдик, тезлигимиз ҳам катта бўларди. Бир марта 3800 АҚШ доллари миқдорида жарима келган. Ҳозир тўйлар у қадар кўп эмас. Битта мен эмас. Бошқалар ҳам қоидаларга амал қиладиган бўлиб қолишган, — дейди хонанда Жасур Умиров.

    Мавзуга доир:

    • Ирқчи, зўравон ва қоидабузар: Голливудда номақбул ишлари учун қора рўйхатга киритилган юлдузлар (фото)
    • Тан соқчисининг пичоқланишидан тортиб тегажоғликкача: тўйларда ўзбекистонлик хонандалар дуч келадиган аянчли ва кулгили ҳолатлар
    • Мухлисни силтаб ташлаган Шоҳжаҳон Жўраев, томошабинга тарсаки туширган Алишер Узоқов: Санъаткорларни қандай ҳолатлар асабийлашишга мажбур қилади? (видео)

    28.11.2022, 14:36   Изоҳ (0)   21272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган Бурбон саройидаги Франция миллий ассамблеясининг қадимий кутубхонаси

    28.11.2022, 14:17

    Киану Ривз ва Вайнона Райдер: 30 йилдан бери дўст бўлиб келаётган мафтункор жуфтлик ҳикояси

    28.11.2022, 12:53

    Кадр ортида яширинган сирлар: томошабинлар хаёлига ҳам келмаган актёрлик ҳийлалари

    28.11.2022, 10:54

    Instagram: Юлдуз Турдиеванинг турмуш ўртоғига совғаси, унаштирилган Интизор Тожибоева, эҳсон тарқатган Баҳора Арслонова

    27.11.2022, 22:41

    Кинотавсия: ташвишларни бир четга суриб, ҳаётдан завқланишга чорлайдиган фильмлар (видео)

    27.11.2022, 21:36

    Латте ёки американо: Машҳурлар қандай қаҳваларни хуш кўради?

    27.11.2022, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.