Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бу йил шукроналик кунидан кейин «Қора жума» куни АҚШдаги истеъмолчилар онлайн харидларга 9,12 миллиард доллар сарфлади, бу рекорд кўрсаткичдир. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Фото: CNBC

Фото: CNBC

Қайд этилишича, шу куни умумий онлайн-сотувлар йилига 2,3 фоизга ошган, айниқса электроника соҳасида: ушбу маҳсулотларнинг онлайн-сотувлари октябрь ойидаги ўртача кўрсаткичга нисбатан 221 фоизга кўпайган. 

Яна бир оммабоп тоифадаги сотувлар ўйинчоқларга тегишли бўлиб, уларда 285 фоизлик ўсиш қайд этилган. Фитнес жиҳозлари савдоси ҳам 218 фоизга ошган.

Бироқ, кўплаб харидорлар нархларнинг ошиши ва инфляция туфайли бўлиб-бўлиб тўлаш таклифини қабул қилган. 

Ушбу тўлов схемасидаги харидлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 78 фоизга ошган. Телеканалнинг таъкидлашича, бу йил ҳам смартфонларга ўтган йилга нисбатан кўпроқ буюртма берилган — 44 фоизга нисбатан 48 фоиз.

Moody’s маълумотларига кўра, АҚШ уй хўжаликлари ўтган йилга нисбатан ўртача ойига 433 долларга кўп маблағ сарфламоқда.

 

Мавзуга доир: Америкаликлар инфляция туфайли совғалар ва хайрия харажатларини қисқартирмоқчи — WSJ

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?