Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни вақтда Навоий шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Президент вилоятдаги айрим ечимини кутаётган масалаларга тўхталиб ўтди.

«Вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги керак. Мисол учун, Хатирчида ҳар 1 минг аҳолига 13 та, Навбаҳорда эса 15 та тадбиркор тўғри келиб, қолган ҳудудлардан анча орқада (вилоятда ўртача – 22 нафар). Ёки, Хатирчида 8 та, Навбаҳорда 6 та, Кармана ва Қизилтепада 5 тадан, Учқудуқ ва Конимехда 3 тадан, Нурота, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида 2 тадан, жами 36 та маҳаллада тадбиркорлик ривожланмаган. Шунингдек, 13 та махсус саноат зонасида 300 гектар ер участкаси бўш ётибди. Ваҳоланки, уларда камида 300 та лойиҳани жойлаштириб, 400 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилса бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Навоийда саноатни янада ривожлантириш учун жуда катта захира ва имкониятлар бўлгани билан, улар тўлиқ ишга солинмаётганини айтди.

«Мисол учун, вилоятга йилига 500 миллион долларлик асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар четдан импорт қилинаяпти. Ваҳоланки, кооперация асосида маҳаллий тадбиркорлар билан буларни бемалол ўзимизда чиқарса бўлади. Бу борада вилоятда етарли тажриба бор. Ёки, вилоятда 188 та норуда конлари захираси аниқлангани билан, уларга инвестиция жалб қилиш бўйича ташаббус билдирилмаяпти.

Жумладан:

  • Нурота, Томди ва Учқудуқда 6 та кварс қуми;
  • Навбаҳор, Ғозғон, Кармана, Нурота, Томди, Учқудуқ ва Хатирчида 12 та табиий пардозбоп тошлар;
  • Учқудуқда каолин, Карманада базалт ва Нуротада минерал толаси каби 42 та конлар бор.
Ушбу конларга саноат кириб борса, янги иш ўринлари ва солиқ тушумлари бўлади», - дейди президент.
Шавкат Мирзиёев Томди, Хатирчи, Учқудуқ, Ғозғон, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор ва Нуротадаги 23 та маҳаллада ишсиз ёшлар кўплигини айтди.

«Бугун вилоят ёшлари билан алоҳида учрашаман ва барча масалаларни гаплашиб оламиз. Шунингдек, вилоятда 20 мингдан зиёд аёллар ёрдамга муҳтож. Бу ҳолат, айниқса, Хатирчи (3 438 та), Қизилтепа (3 241 та), Навоий шаҳри (3 042 та), Кармана (2 953 та) ва Навбаҳорда (2 650 та) оғир», — дейди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ушбу масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқ берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов