Россия президенти Владимир Путин Федерал мажлисга «мамлакатни сафарбар қилиш» бўйича мурожаат йўллашни режалаштираётгани ҳақида ОАВда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Бутун мамлакат сафарбар қилиниши мумкинлиги ҳақида «Pravda.ru» хабар берган эди. Хабарда ёзилишича, мажлисга мурожаати давомида Путин «ҳам аскарлар ва офицерларни, ҳам иқтисодиётни» ҳам сафарбар қилиш, Россиянинг янги глобал «ўйин қоидалари» ва россияликларнинг тақдирини муҳокама қилади.
Бу маълумот тўғрими, деган саволга Песков «Йўқ» деб жавоб берди.
Путин қайси санада Федерал мажлисга мурожаат йўллаши ҳозирча номаълум. Бу ҳақда йил охиригача оммага эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)