Бразилиянинг Лажеаду-ду-Бугре шаҳри мери Роберто Масиэл душ Сантуш ўз иш жойида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Г1 портали хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, номаълум шахс мерия биносига бостириб кириб, Робертони тўғридан-тўғри иш жойида отиб ташлаган. Таъкидланишича, жиноятчи шаҳар маъмуриятининг яна бир ходимини ҳам яралаган, кейинчалик у Палмейра дас Миссойнс хайрия шифохонасига етказилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг қайд этишича, айни пайтда у ўқ жароҳати билан касалхонада ётибди.
«Эрталаб (25 ноябрь) Лажеадо-ду-Бугре шаҳри мерининг идорасига ниқобли эркак бостириб кирди. У икки кишини отиб, машинада қочиб кетди. Роберто Масиэл воқеа жойида вафот этди», — дея маълум қилди маҳаллий полиция.
Аввалроқ АҚШнинг Виржиния штатидаги Walmart дўконида оммавий отишма юз берган эди, 6 киши ҳалок бўлган, яна бир қанча одам яраланган.
Изоҳ (0)