Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Сўнгги авлод» (Letzte Generation) экологик ҳаракати фаоллари 24 ноябрь курни Берлиндаги Вилли Брандт аэропорти ҳудудига панжараларни қирқиб кирди. Аэропорт матбуот хизматининг хабар беришича, иккита учиш-қўниш йўлаги тўсиб қўйилган.

Улардан баъзилари асфальтга ўзларини елимлаб ўтирган, бошқалари велосипедда йўлак бўйлаб ҳаракатланган. Шунингдек, улар қўлида «Ҳукумат буни уддалай олмаса-чи» ёзувли баннерни кўтариб олган. Фаолларнинг бундай хатти-ҳаракатлари оқибатида самолётлар парвози бир муддат тўхтатиб қўйилган.

Аэропорт матбуот хизмати хабарига кўра, экофаоллар аэропорт ҳудудидан олиб чиқилган ва парвозлар тикланган. Шундай бўлса-да, баъзи рейслар кечикиши мумкинлиги айтилмоқда.

15 ноябрь куни «Сўнгги авлод» экофаоллари Густав Климтнинг Венадаги Леополд музейида намойиш этилган «Ўлим ва ҳаёт» картинасига қора бўёқ чаплаган эди. 4 ноябрь куни улар Рим шаҳридаги Бонапарте саройида машҳур нидерландиялик рассом Винсент ван Гогнинг «Экувчи» картинаси устига шўрва сепишган.

«Сўнгги авлод» фаоллари бу акциялар орқали ҳукуматларни иқлим ўзгаришларига эътибор қаратишга ва табиатни асраб қолиш учун зарур чораларни кўришга чақирмоқда.

Мавзуга доир: Экологик фаоллар Колизейдаги транспорт ҳаракатини тўсиб қўйди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов