Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

UNG Petro Тошкент шаҳрида бензин қуйиш шохобчаларидаги 25 ноябрга кўра нархларни эълон қилди.

Фото: UNG Petro

Фото: UNG Petro

Унга кўра, Аи-80 Tatneft бензин қуйиш шохобчасида энг қиммат нархда сотилмоқда — 1 литр учун 7 800 сўм. Бу нарх 8 ноябрга нисбатан ўзгармаган. 

Аи-92 ва Аи-95 ҳам энг баланд нархда 

Tatneft шохобчаси, шунингдек Аи-92 ва Аи-95 турдаги бензинларни ҳам  энг баланд нархда таклиф қилмоқда — 1 литр учун мос равишда 12 500 сўм ва 14 000 сўм билан сотилмоқда. 

Аи-80 бензинини энг арзон нархда Poytaxt oil 6 600 сўмдан қуйиб бермоқда. Бу нарх ноябрь бошига нисбатан 100 сўмга ошган.   

Аи-92 учун энг арзон нархни UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси таклиф қилмоқда — 9 500 сўм. 

Аи-95 турдаги бензинни ҳам энг арзон нархда мижозларга UNG Petro қуйиб бермоқда — 1 литрига 10 500 сўм.

Март ойидаги маълумотлардан фарқли равишда Аи-98 нархлари ҳеч қайси бензин қуйиш шохобчасида кўрсатилмаган.

Ноябрь бошига нисбатан Mustang шохобчаси нархлари кўрсатилмаган. Шунингдек, Аи-92 турдаги бензиннинг ўртача нархлари пасайган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов