• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Видео: Париждаги Лувр музейида «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилиши

    Елисей саройида 22 ноябрь куни ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида бўлгани ҳақида хабар берилганди. Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида музейда «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси очилишига бағишланган видеолавҳа эълон қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу ёрқин воқеага юртимиз тарихига муҳаббат билан бир неча йил астойдил тайёргарлик кўрилди. Кўргазма Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда. Биз дунёга очиляпмиз, Ўзбекистон глобал маданиятга тобора сингиб, одамларга янада яқин ва тушунарли бўлмоқда, — деб ёзади Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири.

    Ўзбек халқининг бой маданий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси президентнинг 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширилган ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилган. Давлат раҳбари ўшанда Ўзбекистон ва Франция музейлари ҳамкорлигида кўргазмалар ташкил этиш, мамлакатлар ўртасида илмий ва маданий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини қайд этган эди. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида тегишли меморандум имзоланган.

    Кейинги уч йил давомида кўргазмаларга пухта тайёргарлик кўрилди. Бир нечта Ўзбекистон ва Франциянинг биргаликдаги экспедициялари уюштирилиб, кўплаб археологик топилмалар кашф қилинди. Бундан ташқари, Лувр реставрациячилари ва ўзбекистонлик мутахассислар бир нечта босқичдан иборат кенг кўламли тиклаш тадбирларини амалга оширди.

    Бу ишлар натижасида Луврнинг Ришеле зали ва Ислом бўлимида хронологик кетма-кетликда жойлаштирилган бешта бўлимдан иборат катта кўргазма макони яратилди. Булар:

    • «Воҳа давлатлари ва подшоҳликлари даври: Ипак йўлидаги маданиятларнинг мулоқоти»;
    • «Ўрта асрлар ва санъатнинг гуллаб-яшнаши»;
    • «Марказий Осиёда исломнинг тарқалиши, маданият ва фанда Уйғониш даври»;
    • «Ибн Синодан Чингизхонгача»;
    • «Буюк империялар даври: Темурийлар ва Шайбонийлар».
    Ўзбекистон тарихининг 1500 йилдан ортиқ даврини қамраб олган кўргазма мамлакатнинг 16 музейидан 138 та ноёб ашё, шу жумладан, кўргазма учун махсус реставрация қилинган 70 та экспонатдан иборат. Шунингдек, Франция, Буюк Британия ва АҚШнинг йирик музейларидан келтирилган 31 та буюм кўргазмадан жой олди.

    Луврдаги кўргазма нафақат Ўзбекистон ва Франция халқлари, балки бутун Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги азалий тарихий алоқаларни, дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. Кўргазма 2023 йил 6 март кунига қадар давом этади.

    23.11.2022, 18:16   Изоҳ (0)   6652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муҳрсиз, имзосиз қаламда ёзилган қоғоз сабаб уйимиз бузиб ташланди». Қашқадарёлик фуқаро судни адолатсизликда айбламоқда

    23.11.2022, 18:10

    Тошкентда трамвай тизимини француз компанияси лойиҳалаштиради

    23.11.2022, 18:05

    Фото: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва «Ўзмиллийбанк» Парижнинг Ферранди институти билан ҳамкорлик қилади

    23.11.2022, 17:51

    Танзила Норбоева: «Мажбурий меҳнат – биз аёвсиз курашаётган совет ўтмишининг қолдиғидир»

    23.11.2022, 17:49

    Андижонда оёқлари комбайнга кириб кетган фуқаро жонлантириш бўлимида вафот этди

    23.11.2022, 17:40

    Ўзбекистон Франциядан 800 млн еврога 17 та Airbus ва АТR самолётини харид қилади

    23.11.2022, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.