Ҳар доим ошхонада бўладиган маҳсулотлардан оддий, бироқ иштаҳани очувчи кўринишга эга салатни атиги 10 дақиқада тайёрлаш мумкин. Lifehacker нашри дудланган товуқ гўшти, помидор ва қотган нон қўшиб тайёрланадиган мазали салат рецептини тақдим этди.
Керакли масаллиқлар:
- дудланган товуқ гўшти — 350 гр
- пишлоқ — 150 г
- помидор — 3-4 дона
- бодринг — 2 та
- туз — таъбга кўра
- майдаланган мурч — таъбга кўра
- майонез — таъбга кўра
- қотган нон — таъбга кўра
- Дудланган товуқ гўшти, пишлоқ, помидор ва бодрингни ўртача катталикдаги тўртбурчак бўлакларга бўлиб олинг.
- Маҳсулотларни идишга солиб туз, мурч ва майонез қўшиб аралаштиринг.
- Салатни дастурхонга тортишдан олдин қотган нонни қўшиб яна аралаштириб олинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)