• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 22 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 22 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Британия Украинага модернизация қилинган Brimstone ракеталарини етказиб берди

    Буюк Британия Украинага юқори аниқликдаги Brimstone-2 ракеталарини юборди, деб хабар бермоқда The Telegraph. Модернизация қилинган ракеталар лазерли мўлжалга олиш тизими ва аввалгидан икки марта узоқроққа отилиши билан ажралиб туради. Лондон Киевга нечта ракета юборгани номаълум. Битта снаряд нархи 175 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда. Парвоз масофаси самолётдан учирилганда 60 км, ердан учирилганда эса 12 километрга тенг бўлади.

    Ярим йилча аввал Буюк Британия Украинага Brimstone-1 ракеталарини юборган эди. Бундай ракеталар одатда ҳаводан учирилади, бироқ Украина ҳарбийлари бунинг учун модификация қилинган юк машиналаридан фойдаланади.

    Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ўтган ҳафта Украинага келган эди. Ташрифи чоғида у Киевга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларини, шу жумладан, 125 та зенит қуролларини етказишга ва вайрон бўлган инфратузилмани қайта тиклашда иштирок этишга ваъда берган эди.

    Россия нефтини сотиб олиш бўйича қўйиладиган санкциялар муддати яқинлашмоқда

    Ҳиндистоннинг нефтни қайта ишлаш корхоналари янги санкциялар кучга киришидан олдин Россиядан кўпроқ хом ашё сотиб олишга интилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

    Бошқа харидорлар Россиянинг Украинадаги уруши туфайли импортдан кейин Ҳиндистон Россия нефти учун муҳим савдо нуқтаси бўлди. Мамлакат Осиёдаги иккинчи йирик хом нефть импортчиси бўлиб ҳисобланади.

    Ҳиндистондаги камида тўртта компания 5 декабрга қадар юкланиб, 19 январгача мамлакатга етиб келадиган Россия нефтини қидирмоқда, — дейди масаладан хабардор одамлар.

    Бу муддат Россиянинг нефть сотувлари нархини чеклаш бўйича АҚШ бошчилигидаги чора-тадбирлар доирасида нефть харидлари учун имтиёзли даврга тўғри келади. Нархларни чеклаш 5 декабрь куни Европа Иттифоқининг Россия денгизидан нефть импортига нисбатан санкциялари билан бир қаторда амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бу хом ашё оқимини ушлаб туриш, лекин Украинада уруш олиб бораётган Россия даромадларини камайтириш учун мўлжалланган. Нарх чегараси эса шу ҳафта эълон қилинади.

    Эронга босим кучайиб бориши натижасида, Эрон Қатардаги жаҳон чемпионатига ҳужум қилиши тахмин қилинмоқда

    Исроил ҳарбий разведкаси раҳбари генерал майор Аарон Халива Эрон Қатардаги жаҳон чемпионатига ҳужум уюштиришни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда. Тель-Авивда Миллий хавфсизлик тадқиқотлари институтидаги конференцияда чиқиш қилиб, Аарон Халива Эронни қамраб олган норозилик намойишлари «фавқулодда ўзига хос ҳолатлар» эканини ва «фуқаролар исёни»га айланиб кетганини айтди. «Ҳалок бўлганлар сони, миллий рамзларга ҳужумлар — булар режимни жуда хавотирга соляпти, айниқса, санкциялар халқаро босим ва мураккаб иқтисодий вазиятни ҳам ҳисобга олганда», — деди у.

    Халиванинг сўзларига кўра, Эронга босим кучайиб бориши билан, шу жумладан, ички босим, Эроннинг жавоби минтақада ҳам, дунёда ҳам янада тажовузкорроқ бўлиб бормоқда.

    «Мен сизга айтай, эронликлар ҳозир жаҳон чемпионатига ҳужум қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Уларни ушлаб турган ягона нарса — Қатарнинг бунга жавобан муносабати», — дея огоҳлантирди ҳарбий.

    Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси 21 ноябрь куни Ироқ Курдистонидаги «диссидент гуруҳлар» штаб-квартирасини дрон ва ракеталардан ўққа тутган эди. Маълум қилинишича, қисман вайрон бўлган объектларни йўқ қилиш учун Ироқнинг Курд мухториятидаги ҳарбий базалари нишонга олинган. Эрон Ироқда жойлашган курд жангариларини мамлакатда тартибсизликларни қўзғатганликда айблаган. АҚШ Марказий қўмондонлиги Теҳроннинг мазкур ҳужумини қоралаган.

    АҚШ ва Хитой мудофаа вазирлари Украинадаги можаро ҳамда Тайван масаласини муҳокама қилди

    Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан Украинадаги ҳарбий амалиёт ва Тайван атрофидаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    «Томонлар халқаро ва минтақавий вазият, Украинадаги инқироз, Жанубий Хитой денгизи ва Корея ярим ороли муаммоси юзасидан фикр алмашди», — дейилади муассаса хабарида. Пентагон матбуот хизмати эса АҚШ ҳам, Хитой ҳам ядро қуролидан фойдаланиш ёки ундан фойдаланиш билан таҳдид қилишни қоралагани ҳақида хабар берди. Ллойд Остин ва Вей Фенхе, шунингдек, АҚШ ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Пекин бунда Тайванни асосий мавзу деб атаган.

    «Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе Тайван масаласи Хитойнинг асосий манфаатларининг ўзаги ва Хитой—АҚШ муносабатларидаги қизил чизиқ эканини таъкидлади. Тайван бу — Хитой, Тайван масаласини ҳал қилиш Хитой халқининг шахсий иши ва ҳеч қандай ташқи куч бунга аралашишга ҳақли эмас», — дейилади Хитой Мудофаа вазирлиги баёнотида.

    Ўз навбатида, Остин АҚШнинг «Ягона Хитой» сиёсатига содиқлигини таъкидлади. «У (Ллойд Остин) статус-кводаги бир томонлама ўзгаришларни рад этишини таъкидлади ва ХХРни Тайванга қарши янада беқарорлаштирувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди», — дейилади Пентагон сайти баёнотида.

    Эслатиб ўтамиз, Август ойида Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифидан кейин Пекин ва Вашингтон муносабатлари ёмонлашган эди.

    Ўзбекистонда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизимларида нега давлат пуллари ноқонуний сарфланмоқда?

    Бугун, 22 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси муҳокама қилинди. Мажлисда депутат Ботир Мардаев молия вазири Тимур Ишметовга ноқонуний сарфланган маблағлар бўйича савол берди.

    Давлат маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари тўхтамаяпти. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида тариф разрядларининг нотўғри қўлланиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам тўловларининг ортиқча тўланиши ҳисобига 138 миллиард сўмга яқин хато ва камчиликлар аниқланган.

    Халқ таълими тизимида 47 миллиард сўмга яқин, соғлиқни сақлашда 30 миллиард сўм, мактабгача таълимда 7 миллиард ва маданият вазирлиги тизимида 5,5 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланган.

    Бажарилмаган ишлар ва хизматларни «бажарилди», қилиб кўрсатиш, бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан ўрнатилмаган ускуналарни ҳам «ўрнатилди», деб расмийлаштириш ҳисобига 100 миллиард сўмдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Бундай ҳолатларга чек қўйиш учун Молия вазирлиги томонидан қандай чоралар кўрмоқда», – дея сўради депутат.

    Бунга жавобан, Тимур Ишметов бюджет маблағлари сарфланиши билан боғлиқ масалани пулларни ишлатаётган вазирликларнинг ўзидан сўраш кераклигини айтди.

    Албатта, бу ҳолатга муносабатимиз салбий.

    Вазирликлар томондан бюджет маблағларини нотўғри ишлатилиши масаласини ҳадеб Молия вазирлигидан сўрайвериш нотўғри. Кўпроқ ўша вазирликлардан талаб қилиш керак.Ҳамма вазирлик устидан қароқчи бўлиб турган билан иш битмайди. Бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши ўша маблағларни тақсимловчи вазирликка юклатилган. Аудит тизимини такомиллаштириб, рақамлаштириб боряпмиз. Лекин бу рақамлаштириш, аудит таркиби техник хато бўлмаслиги учун қилинади.

    Аммо бутун вазирлик атайин, «шу сметага каттароқ пул киритамиз», деб мақсад қўйган бўлса, унда назоратнинг ҳеч қанақа фойдаси йўқ. Бунинг натижаси бўйича ўша вазирликларга тегишли чора кўриш керак деб ҳисоблаймиз», – деди вазир.

    22.11.2022, 23:00   Изоҳ (0)   16842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин урушга сафарбар қилинганларнинг оиласи билан учрашади

    22.11.2022, 22:35

    «Байденнинг оиласи 50 та давлатда бизнес юритмоқчи бўлган» — АҚШ конгрессмени

    22.11.2022, 22:27

    Россия самолётлари ва сувости кемалари Шимолий Америка яқинида патруллик қилмоқда

    22.11.2022, 21:09

    «Украина урушининг кучайишига тайёр бўлиш керак» — Германия канцлери

    22.11.2022, 20:59

    Украина ва Эрон мутахассислари Россия армияси Shahed дронларидан фойдаланишини муҳокама қилди

    22.11.2022, 20:40

    Швецияда эр-хотин Россияга жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    22.11.2022, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ялонғоч намойишни дунёвийлик деб қабул қилдик, энди ёпиниб юриш ҳуқуқига ҳам даҳл қилмаслик кераклигини қабул қилайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.