Тошкентнинг Сергели туманидаги 300-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси ҳамда ўқувчиси ўртасидаги тортишув акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Тошкент шаҳар ХТББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, ҳақиқатан ҳам 19 ноябрь куни Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 9-«Л» синфида математика дарсида ўқитувчи М.Ж ўқувчи У.Й.га телефондан фойдаланиб, машғулотга халақит бергани учун танбеҳ берган.Ўқитувчи бир неча бор огоҳлантиришига қарамай ўқитувчига нисбатан ўқувчи ҳурматсизлик қилган. Ўқитувчи беҳурмат бўлгани учун ўқувчига қўл кўтарган.
Юқоридаги ҳолат бўйича ўқитувчига нисбатан интизомий чора кўрилган. Шунингдек, мактабда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, барча устозларга бўлган вазият ҳақида маълумот берилди ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
Дарс вақтида телефондан фойдаланмаслик бўйича «Таълим муасассаларида мобил телефондан фойдаланиш тартиб қоидалари тўғриси»даги қарорда кўрсатилган тартибларни бузган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, қарор билан қайта таништирилган.
Мавзуга доир: «Уйдагиларга етказсангиз, баттар бўлади». Тошкентдаги хусусий мактабда ўқувчилар калтаклаб келингани айтилмоқда (видео)
Изоҳ (1)
Yana oʻqituvchi ayibdormi? Ovsar rahbarlar qayerga qarayaptikinaaaaa? Sen toʻnkalar avval oʻqituvchi boʻlib 1-2 yil shunaqa baqamiyya ovsarlarga dars berib koʻrlaring, asablaring tugasin keyin gaplashamiz.