Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,97 сўмга пастлаб, 11 202,67 сўмни ташкил қилди. Евро 182,95 сўмга тушиб, 11 456,79 сўм бўлди. Рубль 1,07 сўмга пастлаб, 184,66 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 11 211,64 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Изоҳ (0)